26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Моҳир мутахассислар аниқланди

Ёшларни касб-ҳунарга ўр­гатиш – долзарб масала. Шим­­­­­­­­­­кент шаҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­рининг Сайрам даҳа­­­сидаги “Сайрам” коллежи ма­лакали ўрта бўғин тиббиёт му­тахассисларини тайёрлашга сал­­­­­­­­­­­­­­­моқли ҳисса қўшаётган жа­моа­­­лардан. 

Вилоят ўзбек драма теат­рида уюштирилган “Моҳир му­тахассис – 2018” танловида иш­­­­­­­­­­­­­­­­­ти­рок этган мазкур даргоҳ та­­­­­­­­­­­ла­балари замон талабига мос, ин­­­­­­­­­­новациявий тех­­­­­­­­­­­­­нологияларни ўз­­­­­­­­­­­­лаштирган, ра­­­­­­­­­­қо­­­­­­­батбардош экан­­­­ликларини ис­­­­­­­­­­­­ботлашди. 

Тадбирнинг мақсади ҳам талаба­ларнинг касбий маҳоратини аниқ­лаш, уларнинг қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш, муста­қил қарор қабуллашга ўргатиш, кў­­никма ва малакасини ошириш, шахс сифатида шаклланиши ҳамда ижо­дий салоҳиятини кўрсатишга қа­ра­­­­тилган. Энг муҳими, “Саломатлик – эл бойлиги” деган тушунчани ёш­лар қалбига сингдириб, уларни эли­миз равнақи йўлида, халқимизга сидқидилдан хизмат қилишга тайёр­лаш.

Коллеж директори Г. Баймағам­бетова тадбирни очар экан, иштирок­чиларга омад тилаб, тиббиёт соҳа­сининг пешқадам мутахассислари бўлиб етишишларини тилади. Шундан сўнг қатнашчилар танлов шартларини бажаришга киришдилар. Биринчи – “Касбим – фахрим” шартида ҳар бир талаба мультимедиа экранида яширинган саволга жавоб бериб, на­зарий билимини синовдан ўтказди. Амалий тажрибалар бўйича беллашув ҳам қизиқиш уйғотди. Танловнинг сўнг­ги – “Эркин мавзу” босқичида иш­тирокчилар қўшиқ куйлаб, рақсга туш­­­­­­­­­­дилар.

Ниҳоят, 10 нафар талаба орасидан танлов ғолиблари аниқланди. “Энг яхши тиббиёт ҳамшираси” номина­цияси Гулнора Аҳмадбоевага насиб этса, Ўралхан Ўмирзақ “Энг яхши фельдшер” номинациясига лойиқ то­пилди. “Энг яхши фармацевт” но­минациясига эса Юлдузхон Озо­дова ноил бўлди. 

Ғолиб ва совриндорларни Г. Байма­ғамбетова қутлаб, эзгу тилакларини етказди ва барчага эсдалик сов­ғалар ҳамда Ташаккурномалар топ­ширди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-04-17, 10:32 873
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.