26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олма боғи кенгаяди

Тоғли минтақада жойлашган Тулкибош туманида жорий йили олма боғи қўшимча 165 гектар майдонда барпо этилади. Унинг 120 гектари интенсив боғ бўлади. 

Шундай қилиб, туманда боғнинг умумий майдони 2 минг гектарга етказилиб, интенсив  боғ 400 гектар чамасида бўла­ди, деб режаланмоқда. 

Бугунги кунда маҳаллий ҳо­ким­ликнинг бош мақсади – Тул­­кибош туманида олма боғдор­чилигини ривожлантириш. Шу мақ­садда вилоят ҳокимлиги ва  қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳам­да туман ҳокимлиги ўртасида уч то­монлама шартнома тузилиб, тегишли ишлар олиб борилмоқда. Шартномага кўра 2025 йилга қа­­­­дар олма боғ майдонини 3210 гек­­­­­­­тарга етказиш кўзда тутилган бўл­­са, шундан интенсив боғ 1170 гектарни эгаллайди. 

Натижада шу йиллар давомида боғ-роғлардан йиғиладиган ҳосил миқдори 80-90 минг тоннага етказилади. Ушбу маррани забт этиш учун туманда тўлиқ имконият бор.

Умуман олганда туманда боғ­дорчилик билан шу­­­ғулла­­надиган 5та би­родарлик ва 22та деҳқон хўжалиги бўлса, улар ичида “Кўк­тал” деҳқон хўжалиги ва “Кентов” МЧБ бу йил Россияга экологик тоза 600 тонна Тулкибош олмасини экспорт қилишни мўлжалламоқда.

Ушбу хўжаликлар боғ барпо этишда пешқадам мамлакатлар, шу жумладан, Туркия, Польшанинг сўнг­ги намунадаги илғор тажри­басидан фойдаланмоқда. Боғ­ларда асосан томчилатиб суғориш технологияси қўлланилади. Боғ­да ишлайдиган зарур техника  бўл­са, хўжалик аъзоларининг меҳ­нати бирмунча енгиллашиб, аг­ротехника тадбирларини юри­тиш ҳам қулай бўлади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-17, 10:48 2088
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.