26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Деҳқон аҳли далада

Туркистоннинг Югнак қишлоғидаги Фарҳод Абдуллаев етакчилик қилаётган йирик хўжалик жорий йилда 1476 гектар майдонда деҳ­қончилик қилмоқда. Шундан 410 гектари пахта, 120 гектари кузги буғдой, 130 гектари маккажўхори, 29 гектари маҳсари, 139 гектари олма боғи, шунингдек, узумзор ва бедазорлар бор. 

Хўжалик далаларини бир­галикда айландик. Май­­­­да деҳ­қон хўжаликлари йирик­лашса, ҳар бир деҳқонга те­гишли ер майдони ўртасидан ўтадиган ариқ, уват ва бошқа тўсиқларга ўрин қолмасди. Ёнилғи, ўғитни имтиёзли баҳода олиш ҳам осон­лашади. Далани пиёда ке­зиб, ишлов берилган ва бе­рилмаган, деҳқон меҳри ула­шилган ва улашилмаган экин­­зорларни кўриб, меҳнат қи­лин­са, ер ҳам деҳқонни наси­басиз қолдирмаслигига яна бир карра амин бўлдим. 

Бу ерда йирик хўжаликка кирган ва кирмаган майда хў­жаликлар кетма-кет жой­лаш­ган экан. Узоқда далаларга бепоён ҳудудни кафтдек текис­лаб, бўлғуси ҳосилга замин ҳозирлаётган алп “темир тул­­пор” ҳайдовчисини Фарҳод ака имо-ишора билан чақирди. Са­ноқли дақиқалардан сўнг янги “Беларусь”ни жиловлаган таж­рибали механизатор Мурод Аб­­­­­­­­дуҳолиқов дала чеккасига чи­қиб, тўхтади. 

Ф. Абдуллаев 1992 йилдан буён хўжаликда самарали меҳнат қилаётган механизатор кундалик режани ошириб ба­­жараётганини фахр билан тилга олди. 

Алмашлаб экиш усули қўл­ланилаётган экан. Бедазор азотга тўйинтирилган, энди­­­­­­лик­­да ҳосил баланд бўлиши тайин. 

Кейинги суҳбатдошимиз ат­рофи тўлиқ ўралган, 10 гектар майдонни ишғол этган олмазор боғбони, етмишдан ошсада, бардам-бақувват Муҳаммаджон Сатторов бўлди. Боғ чеккасига қўйилган вагончада яшаб, арте­зиан суви билан боғни суғорар экан. Қатор оралари теран шудгорланган. Минерал ўғитлар солиниб, тўлиқ ишлов берилган. 

Боғбоннинг таъкидлашича, мевали дарахтларга шакл бе­риш, ортиқча новдаларни ке­сиш ишлари ўтказилган. 6500 туп кўчат ўтқазилган боғ даст­­­­­­­­­­­­лабки ҳосил арафасида. – Оби­­­­­­­­­кор деҳқончилик масаласи ҳал бўлса, деҳқонлар тупроқдан ол­тин ундиришга қодир. Қудуқ қазиб бўлса ҳам, далаларни суғораётган миришкор деҳқон­лар меҳнати самарали, хирмони баракали бўлсин! – деди Фарҳод ака. Биз ҳам шу ниятларга қўшилдик. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-04-17, 10:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.