26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий анъаналар – жавоҳирларимиз

Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгланиш” дастурий мақоласида тилга олинган миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, қолаверса, Сайрам тумани ташкил топганининг 90 йиллиги муносабати билан Қорабулоқ қишлоқ округи ҳамда ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳамкорлигида “Ёшлар ва миллий  урф-одатлар” мавзуида мактаблараро танлов ўтказилмоқда. 

Даставвал қишлоқ маданият уйида “Қорабулоқ” ва “Далабозор” мактаблари тарбияланувчилари ўзаро куч синашган эди. Бу гал навбат Жамбил номли ҳамда 17-сонли мактабларнинг “Жамбил жавоҳирлари” ва “Маънавий янгиланиш” жамоа­ларига берилди.

Тадбирнинг очилиш маро­­­симидан сўнг ўқувчилар турли шартлар бўйича беллашувни бошлаб юборишди. Ўзини та­­­­­­­­­­­ништириш, ҳакамларнинг са­­­волларига жавоб қайтариш, миллий либосларни намойиш қилиш каби шартлар бўйича жамоалар ўзларининг топқир­лиги, ҳозиржавоблиги, қола­верса, бой миллий анъана ва маросимларимизни теран билишларини яна бир карра намойиш қилишди.

Ниҳоят, танлов якун топиб, қишлоқ ҳокимлиги, туман ўзбек этномаданият бирлашмаси  томонидан таъсис этилган фах­рий ёрлиқлар ҳар иккала жамоа етакчиларига тантанали равишда топширилди. Энди қишлоқ округидаги бошқа мактаблар жамоалари ҳам ўзаро куч синашади.

И. КАРИМОВ, 2018-04-17, 10:56 819
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.