26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Божхонада ҳам электрон хизмат

Жанубий Қозоғистон вилоятида жойлашган 10та божхона бекатида “Астана-1” ахборот тизими орқали 2914та декларация расмийлаштирилган. Шулардан 533таси импорт бўлса, 2381таси экспорт бўйича, дея хабар беради Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича давлат даромадлари департаменти.

ҚР Молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси томонидан жорий йил 1 апрелдан Қозоғистон бўйича “Астана-1” янги ахборот тизими ишга туширилди. У – “транзит”, “экспорт”, “импорт” каби бир қанча қисмларга ажратилган. Тизимга импорт-экспорт муаммоларига дахлдор барча давлат органлари қўшилган. 

Товарларни расмийлаштиришда тизим дарҳол “яшил” йўлакни аниқлайди ва уларни шахслар иштирокисиз бир дақиқада чиқаради. “Сариқ” йўлакни аниқлаш учун мансабдор шахс томонидан электрон турда қўшимча ҳужжатлар билан бирга керакли маълумотлар сўралса, “қизил” йўлакни аниқлашда божхона назоратининг қўшимча турларини қўлланиш керак бўлади, “кўк” йўлакни аниқлаш учун товарлар чиқарилгандан сўнг текширишга юборилади. 

Товарларни автомат турда чиқариш вақтинча сақлаш омборларида товарларни сақлаш, воситачилар хизматига ҳақ тўлаш ва бошқа харажатларнинг қисқаришига олиб келади. 

Тизимда “ягона дарча” қоидаси қўлланилиб, у бўйича божхона назоратидан ташқари бошқа барча давлат назорати турлари: ветеринария, фитосанитария, санитар-карантин, транспорт ва солиқни назорат қилишнинг маълум турлари амалга оширилади. 

Қўлланилаётган тадбирлар ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этувчиларга барча бадастур шароитларни яратиб, божхонада расмийлаштириш жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, ташқи савдо ҳажмининг ортишига хизмат қилиб, мамлакатимизнинг бюджетига ижобий таъсир кўрсатади.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-04-17, 10:58 683
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.