26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муаллим нима учун ўзгариши керак?

Устоз бўлиш – юракнинг ботирлиги, 

Устоз бўлиш – туйғунинг оқиллиги.

Устоз бўлиш – феъл-атворнинг шуъласи,

Устоз бўлиш – инсоннинг асллиги.

 

Ҳаётдаги кўп касбларнинг ичида ҳар томонлама билимлилик, моҳирлик, меҳрибонликни талаб этадиган касб – устозликдир. Бундай дейишимга сабаб, муаллим меҳнати, биринчидан, одамзод қавми тарихида йиғилган илм асосларидан билим беришга тегишли бўлса, иккинчидан, ҳар доим шогирдлар билан алоқада бўлиб, билсам, ўргансам, деган бола орзуси ва унинг сирли тақдирига бошчилик этишни бўйнига олишдир. Бугунги устоз шогирдига илм асосларидан маълумот берибгина қўймай, уни бутунжаҳон билим, ахборот, иқтисодиёт кенглигига чиқишга, яъни, кучли рақобат пайтида умр суришга тарбиялаши керак. Бу ҳақиқий устознинггина қўлидан келади. Устоз касбини қадрлаш – ҳар бир муаллимнинг бурчидир. Устознинг маданиятли сўзи, одобли юриш-туриши, иш-ҳаракати билимли шогирдга ҳам, ота-онага ҳам, юртга ҳам намуна. Улуғ инглиз маърифатпарвари Уильям Уорд: «Оддий муаллим ахборот беради, Яхши муаллим тушунтиради, Зўр муаллим кўрсатади, Улуғ муаллим илҳомлантиради», дейди. 

Ҳозирги ёш авлод – элимизнинг эртанги куни. Педагогик маҳорат – истеъдод эмас, ўрганиш ва изланишнинг натижаси. Муаллим маҳорати ҳақида ёзилган тайёр қоида йўқ,  бўлиши ҳам мумкин эмас. Давр ўқитувчиси, муаллим деган ким? У кенг дунёқарашга эга, қалби дарё инсон. Унинг меҳрга тўла юраги шогирд бўйидаги канча хатоларни кечира олади. Шунинг учун ҳар бир шогирд севимли муаллимини устозим, деб атайди. Ҳозирги таълим соҳаси олдида турган энг биринчи масала – янги тузумнинг янги устозини шакллантириш. Муаллим барча таълим жараёнларининг асоси, жони, юраги. Унинг биринчи ва асосий мақсади – маънавий бой, изланувчан, баркамол инсонни шакллантириш. Ҳозирги замон муаллими изланувчан, тажрибали, билимдон, ҳунарманд, ижодий иш юритадиган, замонавий бўлиши керак.

У ўқитишнинг янги технолгияларини ҳаётга татбиқ этишга тайёр, ўқув-тарбия иши учун чинакам қайғурадиган инсондир.

Давр ўқитувчисига айланмоқчи бўлган муаллим, албатта, ўзгариши керак.

 

Тоҳир ДЎСМАТОВ, 1-сонли мактаб-гиназия директори. Қорамурт қишлоғи., 2017-05-22, 11:04 272
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.