26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ватанпарварлик қўшиқлари янгради

Вилоятимизда Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи эълон қилинганининг бир йиллиги ва Астананинг 20 йиллигига бағишланган “Мангу эл” ватанпарварлик қўшиқлари танлови ўтди.

Вилоят маданият ҳамда тилларни ривожлантириш бошқармаси, вилоят маданият ва халқ ижодиёти маркази ташаббуси билан ўтказилган танловда 72 номзод орасидан саралаб олинган 28 бастакорнинг Астана ҳамда ватанпарварлик мавзуидаги қўшиқлари янгради.

Танлов натижасига кўра, бастакорлар орасидан бош совринга Шимкент шаҳридан Избасар Кенесов ҳамда ижрочилардан “Сарин” гуруҳи муносиб топилди.

Совринли биринчи ўрин Тулкибош туманидан келган бастакор Ристи Шимирбаева ҳамда шимкентлик “Фараб” дуэтига насиб этса, иккинчи ўрин бастакорлар Ўрдабоши туманидан 

М. Байбўсинов ва Сайрам туманидан Б. Дарибаевга, қўшиқчилардан шимкентлик Қ. Айбек ҳамда тулкибошлик А. Бексултанга берилди. Учинчи ўрин эса шимкентлик бастакор ва хонандалар – М. Турлибеков, А. Қасимбеков, Б. Ақилбек ва М. Қабайга берилди.

Вилоят маданият ҳамда тилларни ривожлантириш бошқармасининг махсус соврини шимкентлик бастакор Ф. Ескенеев ва қазиғуртлик Н. Қўжатаевга берилди. Бундан ташқари, “Энг яхши мусиқий наво” номинацияси Ўтрор туманидан М. Мирзахметовага, “Томошабин эътиборини қозонган” номинацияси Чордаранинг “Шардара” дуэтига, “Ватанпарварлик қўшиқларининг энг яхши ижрочиси” номинацияси шимкентлик Ф. Бахтовга, “Мангу эл” номинацияси Кентов шаҳридан С. Исаевга берилди. Бошқарма ҳамда халқ ижодиёти марказининг махсус соврини Байдибек туманидан Ж. Аширбекка топширилди.

 Барча ғолиблар ва номинантлар махсус ташаккурномалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.

М. УСМОНОВА, 2018-04-17, 11:01 1106
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.