26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ривоятларда илонлар тимсоли

Элбошимиз Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маъна­­­вий янгиланиш” дастурий ма­қо­ла­сида белгиланган ва­­­­­­­­­­­зи­­фалар босқичма-босқич амал­га оширилмоқда. Тари­хий ёдгор­ликларга бой вилоятимиз учун маънавий янгила­нишнинг  қадри баланд. 

Зеро, Давлатимиз раҳ­бари таъкидлаганидай, ”ўт­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мишни ўрганмай туриб, кела­­­­­­жакни яратиб бўлмайди, ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди”. Хал­­­­­­қимиз ва мамлакатимиз бо­­сиб ўтган йўлни, аждод­ларимиз фао­лия­­­­­­­­­­тини ва тари­химизни чуқур билмай, те­ран идрок қил­­май туриб, киши маърифатли ҳам, маънавиятли ҳам бўлол­майди. Зеро, ўтмиш билан бугуннинг, аждодлар би­лан авлодларнинг мустаҳкам боғланиши, бу – Элимиз мангу­лигининг кафолатидир.

Муқаддас қадамжолар ҳақи­­даги кўплаб ҳикояларда шу жойларни тарк этмайдиган, лекин ҳеч кимга зарари тегмайдиган илонлар тез-тез тилга олинади. Чунончи, Авлиё булоқ, Қора бура, Индамас ота ҳақидаги ҳикоя ва ривоятлар бунга мисол бўла олади. 

Қадимда даштликлар ўтов­га кириб қолган илонга қа­тиқ, айрон ёки сут бериб, чиқа­риб юборишган, йўлда учра­ганларини ўлдириб ташлашган. Чунки, хонадонга ки­риб қолган илонни улар яхши­лик нишони деб билишган. Фа­ришталар илон шаклида келишади, деб ишонишган, оқ илонни улар илонларнинг шоҳи деб қабул қи­лишган. Шунинг учун оқ илонни дашт аҳли ҳеч қачон ўлдирмаган. Чўл ва даштда учраган бошқа рангдаги илонларни ўлдириб, савоб бўлади, дейишган ва бу қа­рама-қаршиликнинг тушунчасини ҳали ҳеч ким берган эмас. Халқ оқ илон бойлик келтиради, деб ишонган.  Илонлар олтинни ҳимоя қилиб ётгани  ҳақидаги мисолларни кўп эртакларда учратамиз. 

Сўзоқ туманидаги бир кўл қаҳ­ратон қишда ҳам музламайди, ҳарорати 25 даражадан паст тушмайди. Буни ҳам маҳаллий аҳоли  муқаддас кўлдаги илонлар  билан боғлиқ,  деб билади. Бу ердан сал нарида Балиқчи авлиёнинг мозори бўлиб, мақбараси ёнида илонларни кўп учратиш мумкин. 

Илонбузган қишлоғи тарихи ҳам эътиборга лойиқ. Бу ерда асо­сан ўзбеклар истиқомат қили­ша­ди. Шўро даврида бу қиш­лоқ Султонработ қишлоғи тасар­руфида бўлиб, Илонбузган кў­часи деб аталган. Ҳозир эса, Илонбузганнинг ўзида бир неча кўча бўлиб, Шим­кент шаҳ­­­­ри тасарруфига ўтди.

Ри­­­­­­­воят қилишларича, Тўрт­кўлтепа деган жойда бир кампир камба­ғалчиликда ҳаёт кечираркан. Бир куни сигирини соғиб, уйига кирса, баҳайбат бир илон кулча бўлиб ётган экан. Олиб кирган сутидан бир пиёла қуйиб, унинг олдига қўйгач, илон ичиб, тезда кўздан ғойиб бўлибди. Кампир илон ётган жойдан бир тилла танга топиб олибди ва уни илон қолдириб кетганини сезибди. Эртасига бозорга бориб, рўзғорига керакли нарсаларни сотиб олибди. Бозордан келса, яна ҳалиги илон уйининг тўрида. Онахон яна пиё­лага сут қуйиб берибди, илон ичиб, ғойиб бўлибди, ўрнида битта тилла танга қолибди. 

Бу ҳол анчагача давом этиб­ди, кампир тез-тез бозорга қат­наётганини қишлоқ мулозимлари пайқаб, бошқарувчига хабар қи­либди. Кампир бўлиб ўтган во­қеа­ни яширмай, айтиб берибди. 

Қишлоқ бошқарувчиси бу ха­барни эшитиб, талвасага тушиб қолибди. Олтин кўрса, фаришта ҳам йўлдан озади, деб бежиз ай­тишмаган эканда. Дарров кен­гаш чақириб, мулозимларига мас­лаҳат солибди ва барчаси бир фикрни маъқуллашибди. Аввал катта қозонда ёғ қайнатиб, илон­­­­­­­­нинг инига қуямиз ва ўлгач, Тўрт­кўлтепани қазиб, яширилган тил­лаларни оламиз, деб келишиб олишибди. 

Айтилган кун келиб, ўнлаб қо­­зон­ларда ёғ қайнатиб, уни илон­нинг инига қуйишган. Илон­га бундан зарар келмаган, у бош­­қа ер ости йўли орқали чи­­­­­­­қиб кет­ган ва бир неча кун даво­ми­да ўз душманларидан ўч ола бошлаган. Бир ҳафтанинг ичида «илонбозларнинг» ҳаммасини ча­қиб ўлдирган. Фақат биттаси Сай­рам қишлоғига кўчиб кетган ва илондан қутулдим, деб ўйлаган. Илон эса бир молнинг шохига ўралиб олади ва Сайрамга етиб келади. Сўнгги душманини чойхо­нада чой ичиб ўтирган пайтида топади ва унинг этиги ичига кириб олади. Илоннинг душмани этигини кийган заҳоти уни чақиб олади ва қочоқ тил тортмай шу ернинг ўзида жон беради. 

Ким­­­­­­­­­­­дир буни чўпчак ё афсона деса, кимдир унча узоқ бўлмаган ўтмишда бўлган воқеа, деб би­лади. Ҳар ҳолда Илонбузган қишлоқнинг тарихий номи бўлиб, давлат тилида, яъни қозоқчада  Жиланбузған деб аталиб келмоқда.

Тасвирда: Қора бура авлиё мақбараси. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-04-19, 11:25 198
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.