26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда сув спорти ривожланмоқда

– Сўнгги йилларда сув спорти ривожланиб бормоқда. Мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар асосан вилоят маркази ва шаҳарларда кўпчиликни ташкил этади. Шулар қаторида Туркистон шаҳри ҳам сув спорти бўйича яхши натижалар кўрсатиб келмоқда, – дея хабар қилади Туркистон шаҳар ҳокимининг матбуот хизмати.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шаҳар марказида 2014 йил август ойида “Туркистон сув спорти мажмуаси” фаолиятини бошлаган эди. Спортсеварлар ўша қувончли кунларда Келгусида сув спорти бўйича Туркистоннинг шарафини юксакларга кўтарадиган усталар етишиб чиқишига ишончимиз комил, – дейишган эди. Бу эзгу ниятлар ижобат бўлиб, мазкур сув мажмуаси устозларининг тинимсиз ҳаракатлари натижасида Нурасил Бўжбанбай шаҳримизни республикага танитди. 

Кўкшетов шаҳрида ўтган “Жемчужина Бурабая” сузиш мусобақасида 2007 йил туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида Қозоғистон Республикаси чемпионатида туркистонлик Нурасил Бўжбанбай 3-ўрин соҳиби бўлди. У шаҳардаги М. Абенова номли умумий ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси. 

Ғалабага эришишда унинг устози Ғалимжан Қудияров раҳбарлик қилаётган сув спорти мажмуаси спорт усталари Арман Жузеев ва Нурлихан Кўшербаевларнинг хизматлари беқиёс эканлигини таъкидлаш жоиз. 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-04-19, 11:36 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.