26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтаарал икки туманга бўлинади

Жанубий Қозоғистон ви­­лоят маслаҳатининг навбатдан ташқари йигир­ма иккинчи сессияси ара­фасида вилоят мас­ла­ҳа­­­­­тининг доимий комис­сиялари ва вилоят жамоат Кенгашининг қўшма маж­лиси ўтди.

Кун тартибидаги қиз­ғин му­ҳокама этилган масала­лар­­­­­­­­­дан бири – Одоб комис­сия­­­­сини тузиш эди. Бу масала муҳокамаси келгуси сессияга қолдирилди.

Шунингдек, сессияда му­ҳокама қилинган муҳим ма­са­ланинг яна бири Мақта­арал туманини иккига бўлиш тўғрисидаги таклиф бўлди. Халқ ноиблари бу лойиҳани бир овоздан қабул қилишди.

Бу масала сессия олдидан туман зиёлилари, фуқаролари ва депутатлари иштирокидаги учрашувларда бир неча марта муҳокама қилинган. Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ушбу йўналишда бажариладиган ишларни таъкид­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаб ўтди.

Вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов раислик қилган сессияда жами тўққизта масала му­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳокама қилинди. Вилоят ҳо­­­­кимлигининг шахсий тар­ки­бига ўзгартишлар киритилиб, депутатлар томонидан маъқул­ланди.

Сессияда вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб улуш қўшган 16 на­фар ҳамюртимизга вилоят ҳоким­лигининг фахрий ёрлиқ­ларини топширди.

Сессия ишида вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси, шаҳар ва туман ҳоким­лари, Мақтаарал туман мас­­лаҳати котиби, ҳуқуқ­ни ҳи­моя қилиш органлари, минта­қавий департаментлар ва бошқармалар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

М. УСМОНОВА, 2018-04-19, 11:41 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.