26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
"Қазақ елі"нинг II қисми Жанубда туширилади

Минтақа раҳбари Ж. Туймебаев «Қазақ елі» кўп серияли тарихий-драматик телесериалини суратга олиш гуруҳи билан учрашди. 

Учрашувда асар режиссёри Рустем Абрашов, продюсер Арман Асенов бошчилигидаги ижодий гуруҳ иштирок этди. Р. Жарасқанули учрашувда асарни минтақада суратга олиш ишларида қўлловга муҳтож эканлигини айтди. 

Вилоят ҳокими тарихий се­риал­нинг келажак авлод тар­биясидаги ўрни ва қозоқ тарихида Жанубнинг тарихий аҳамиятига тўхталди.

– Жануб – қозоқ тарихининг асосий даврини бошдан кечир­ган ўлка ҳисобланади. Элбоши дастуридаги Маънавий янгила­нишда ҳам ҳудуддаги тарихий жойлар алоҳида тилга олинган. Туркистон, Ўрдабоши, Қазиғурт, Сайрам, Саврон, Ўтрор, Мартўбе каби кўҳна жойларнинг барчасида миллат тақдирига таъсир кўр­сат­­ган муҳим воқеалар содир бўлган. Кино – тарбия воситаси. 

Мана шундай тарихий асар орқали биз келажак авлоднинг онггига ватанпарварлик, мард­лик, ор-номус каби олижаноб фа­зи­латларни сингдирамиз. Шу­нинг учун катта умид билан кутилган тарихий фильмни Жанубда туши­ришингиз жуда ўринли, биз, буни қўллаймиз. Кинода минта­қанинг ис­теъдодл­и артистларини ҳам кў­риш­ни хоҳлаймиз. Бизда касбий маҳо­рати юқори санъаткорлар оз эмас. Мазкур фильмда маҳаллий артистларни қатнаштиришни так­лиф қиламан, – деди Ж. Туймебаев.

Фильмни Президентнинг “Ман­гу эл” дастурига биноан ҚР Маданият ва спорт вазир­лигининг топ­ши­ри­­­­­ғига кўра, “Қазақфильм” ҲЖ ту­ширмоқда. Сериалнинг биринчи мавсуми “Алмас қылыш” деб аталса, иккинчи мавсуми “Алтын тақ” номи билан тушири­лади. Асар­ни Жанубда суратга олиш иш­лари жорий йил 25 апрелдан 4 июнгача давом этади. Тулкибош, Тўлебий туманлари, Арис, Оқсув дарёларининг бўйи ва Туркистон шаҳридаги “Әзірет Сұлтан” давлат тарихий-маданий қўриқ­хона музе­йида «Керей хоннинг овули», «Хон ўрдаси» каби деко­рациялар тайёр­ланмоқда. 

Йиғилиш ниҳоясида вилоят ҳокими ўтовлар, от, кўҳна деко­рациялар, тиббий ва хавфсизлик борасида ёрдам кўрсатилишини айтди ҳамда мутасадди соҳалар раҳбарларига топшириқлар берди. 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-04-19, 11:44 736
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.