26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Миллат тарихидаги буюк босқич

Жанубий Қозоғистон вилоятида Эл­­­­­бошининг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” дастурий ма­­­­қоласи эълон қи­линганига 1 йил тў­­­­лиши муно­сабати билан "Миллат та­­­­­­рихидаги Буюк босқич" мавзуида рес­­­­­пуб­лика йиғини ўтди.

Нуфузли анжуманда ҚР Пар­­­ламенти Мажлисининг де­пу­­­татлари, мамлакатимиз олимлари, ижодкорлари ва жур­­­­­­налистлар ҳамда минтақа зиё­лилари иш­тирок этдилар. Анжуман меҳ­монлари даставвал “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида нодир экспонатлардан ташкил топган мажмуавий кўргазмани ва вилоятда амалга оширилган  ишлар тўғрисидаги фильмни томоша қилдилар.

Миллат ивитқиси бўлмиш Жанубий Қозоғистондаги учра­шувда “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида бажарилган ишларнинг натижалари чиқари­либ, келгуси вазифалар ва режа­лар муҳокама қилинди.

“Маънавий янгиланиш” дасту­рининг Жанубий Қозоғистон вило­ятида қандай бажарилаётгани ҳамда келгуси вазифалар ҳақида маъруза қилган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев жаҳондаги ҳар бир миллатнинг салоҳияти бой тарихнинг сабоқларидан қандай хулоса чиқариши ва тажриба тўп­лаш қобилиятига бевосита боғлиқ­лигини таъкидлаб ўтди. 

– Элбоши тавсия қилган маъна­вий янгиланишнинг асосий ху­сусияти ўтмиш билан ке­ла­жакни уйғунлаштирган ҳолда олиб бориш эканлиги сабабли буни биз икки йўналишда амалга оширишимиз керак. Уларнинг бири – дунё ютуқларини  ўзимизга олиб келиш орқали жаҳон тараққиётида ўз улушимизни олиш.

Иккинчиси – ўтган тарихимиз ва анъаналаримиздаги асл қад­риятларимизни қайта янгилаб, миллий ўзлигимизни сақлаб қолиш. Шу муносабат билан, Элбоши доираси кенгайиб, “Туғилган элга” уланиб кетадиган “Туғилган ер” дастурини йўлга қўйишни тавсия этиб, уни амалга оширишнинг аниқ йўлларигача кўрсатиб берди. Шу мақсадда минтақамизда “ТУҒИЛГАН ЕР” махсус лойиҳаси бўйича бугунги кунда тадбиркорлар, ҳомийлар томонидан минтақавий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Масалан, Шимкент шаҳрида қиймати 300 млн. тенгелик “Қўш она” болалар боғчаси, Тўлебий туманида 100 млн. тенгелик кўчаларни обо­донлаштириш, Байдибек туманида 340 млн. тенгега “Дўмалақ она” ёдгор­лигини ободонлаштириш ишлари ўтказилди, энди мақбара қоши­да меҳмонхона қурилади. Ўтрор туманида қиймати 80 млн. тенге­лик болалар боғчалари, 50 млн. тенгелик этновул, 56 млн. тенгелик “Фахрийлар хиёбони” барпо этил­са, Ўрдабоши туманида 45,3 млн. тенгелик хайрия ёрдами кўрсатилди.

Бу ўша дастур доирасида амалга оширилаётган минтақавий лойиҳалардан бир қисмигина, – деди ҳоким. 

Умуман олганда, вилоятда “Маънавий янгиланиш” дастурини адо этиш мақсадида тузилган минтақавий Лойиҳавий идора томонидан 46та лойиҳа, 168та тадбир тайёрланиб, амалга оширилмоқда. “Маънавий ян­гиланиш” дастурини тушунтириш, тарғиб қилиш тадбирлари 1 мил­лиондан зиёд кишини қамраб олди. 

Бундан ташқари, вилоятдаги алоҳида аҳамиятга эга тарихий-маданий меъморий ҳамда ар­хе­ологик ёдгорликлар фото­альбоми қозоқ, рус, инглиз тилла­рида тайёрланиб, тарқатилди. Тарихий-маданий меросни тарғиб қилиб, ёшларга ватанпарварлик руҳида тарбия бериш мақсадида “Көне жетігеннің сыры” номли 10 серияли телеҳикоя, “Хосиятли Қазиғурт”, “Ўтрорни муҳофаза қи­лиш”, “Куч отаси – Ҳожимуқон” номли анимациявий ҳамда “Буюк Ипак йўлидаги ёдгорликлар” ҳуж­жатли фильмлари туширилиб, жамоатчилик эътиборига ҳавола  этилди. 

Шунингдек, Сайрам туманидаги “Хонқўрғон” археологик ша­ҳарчада археологик қазилмалар, реставрация ҳамда консервация ишлари юритилиб, очиқ осмон остидаги музей очилади. “Ўр­дабоши тоғи” қўриқхона музейига эл бирлигини тарғиб қилган қозоқ халқининг Тўле бий, Қазибек бий, Айтеке бийларига ёдгорлик ўрнатилади. Маънавий янгиланиш доирасидаги ўзгача лойиҳалардан бири – Қазиғурт тоғидаги махсус мажмуа бўлса, шарқшунос олим Абсаттар Дербисалининг из­ланишлари натижасида Сай­рам­­­­­­­­­дан чиққан Сайрамийнинг уч­­­­­­­­­­та, Ўтрордан чиққан Форо­бий­­­­­­­­­­­­­­­­нинг, Яссидан чиққан 5та Яс­савий­­­­­нинг асарлари қозоқ тилига ўгирилиб, эълон қилинган эди. 2018 йили “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида Жанубий Қозоғистоннинг қадимий шаҳар­лари, тарихий шахслари, табиа­ти, муқаддас жойлари, урф-одат­лари тўғрисида 17та китоб чиқа­риш, 10та фильм ҳамда 4та ани­мациявий фильм тушириш ишлари бошланди.

Маънавий қадриятларни жон­­­­­­­­­­­­лантиришга йўналтирилган ан­­­­­­­­­­­­­жуманда ёзувчи, драматург Мар­­­­­­­­­­­­­­хабат Байғут, республика “Ай­­­­­­­­­­қын” газетасининг бош му­ҳаррири Нуртўре Жусип, фи­лология фанлари доктори, про­фессор Дихан Қамзабекули ва давлат ҳамда жамоат арбоби, фалсафа фанларининг доктори, профессор Амангелди Айтали каби мамлакатимизнинг қатор муҳтарам фуқаролари сўзга чиқиб, ўз фикрлари билан ўртоқ­лашдилар. 

Йиғилишни якунлаган ви­лоят ҳокими Ж. Туймебаев “Маъна­вий янгиланиш” мустақил мам­лакатимизнинг бахтли ва беташ­виш келажаги учун қилинаётган иш эканини айтиб, бу ишларни “Мангу эл” учун ҳам­жиҳатликда бажаришга даъват этди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-19, 11:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.