26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳисобот ижобий баҳоланди

Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек этномаданият бирлаш­маси раиси Бадриддин Нишонқуловнинг 2017 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботига бағишланган йиғилиш “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносининг катта мажлислар залида ўтди. 

Унда Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданият бирлаш­малари “Дўстлик” ҳам­жамиятининг фахрий раиси Рўза­қул Хол­­муродов ва амалдаги раис Икромжон Ҳошимжонов ҳамда вилоя­тимизнинг деярли барча туманлари ҳамда шаҳарларидан делегатлар иштирок этишди.

Йиғилишни И. Ҳошимжонов олиб борди. Даставвал ЖҚДУ профессори, кенгаш аъзоси, п. ф. д. Неъматжон Алметов ҚР Пре­зиденти Нурсултан Назар­­баевнинг “Бешта ижтимоий ташаббуси” хусусида маъруза қил­ди. Шундан сўнг, сўз олган Б. Нишонқулов ЖҚВ ўзбек этно­маданият бирлашмаси ва унинг таркиби 2017 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. 

Маърузада “Қозоғистон хал­қи Ассамблеяси” биносидан бирлашмага ажратилган хо­нани таъмирлаш ва жиҳоз­лашга салмоқли маблағ сарф­­­­­лангани, Ю. Сарёмий номли мак­­­­­­­­­­­таб-лицейида “Тест би­­­­лим­­­­­­­­­­дони” танлови му­ваф­фа­­­­қиятли ўтгани, жамоат бир­­­лашмаси вилоятимизда ўт­­­­­­­­­­­­­ка­зилаётган Янги йил, 8 Март, Нав­рўз, Ғалаба бай­рамлари, Конституция ку­ни, Мустақиллик куни ва бошқа тадбирларда фаол қатнашаётгани қайд қи­линди. “Офарин–2017” мил­лий чолғу асбоблари фес­тивали, 23 сентябрь куни ўз­­­­­­­­­­­­­­­­­бек тили маданияти ва анъа­­­­налари бай­рамида Ўз­­бе­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кистон, Туркманистон ва Қо­­­­­рақалпоғистон респуб­лика­­­­­лари халқ артисти Ортиқ Ота­­­­­жонов ва Ўзбекистонда хиз­мат кўрсатган артист Ғиёс Бой­­тоевларнинг иштироки кўп­чиликни қувонтиргани ҳам диқ­қатга сазовор.

Ҳисобот йилида жану­бий­қозоғистонлик оқсоқоллар зиё­лилар, маданият ва санъат ва­киллари, ижодкорлар, бир­лашма фаоллари ҳамда “Жа­нуб жарчилари” газетаси фи­до­йиларидан икки гуруҳ “Дўст­­­­­­­­­лик карвони” шиори ос­ти­­­­­­­­­­­­­­­­­­да Туркистон–Тошкент–Са­мар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қанд–Бухоро ва Шимкент–Са­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­марқанд–Бухоро йўналиши бўйича саёҳатда бўлиб, катта таассуротлар билан қайтгани ҳам бирлашманинг савоб тад­бирларидан бирига айланди. 

Шундан сўнг, таълим соҳа­си бўйича ўтган танлов ғолиб­ларидан: Зулайҳо Жўрабекова, Фарҳод Исахўжаев, Руқиябону Худойберганова (Ю. Сарёмий номли мактаб), Марсель Шо­муҳсинов (Е. Юсупов), Гулбаҳор Абдазимова (4-сонли гимназия), стол тенниси бўйича кўплаган халқаро турнирлар ғолиби, ЖҚДУ талабаси Достонбек Тошпўлатов, ҚР бадиий гим­настика бўйича терма жамоа аъзоси Роза Абитова ҳамда бирлашма фаолларидан бир гуруҳи фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Музокарада қатнашган – Зум­рад Аҳмедова, Раҳимтой Бе­галиев, Бобур Хўжақулов, Му­ҳибилла Хўжаев, Ҳамроқул Дав­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ронбеков, Рўзақул Хол­му­ро­­­­­­­дов ва бошқалар Бадриддин Нишонқуловнинг бир йиллик ҳисоботини қониқарли баҳолаб, унга келгуси ишларида муваф­фақиятлар тиладилар.

Шундан сўнг, Б. Нуралиев Ни­зомга қисман ўзгартиришлар киритиш таклифи билан чиқди. Ҳисобот якунида Б. Нишонқулов ЖҚВ ўзбек эт­но­маданият бир­лашмаси Кен­гаши аъзоларининг янги таркиби (39 киши)ни та­ништириб, тасдиқдан ўтказ­гач, барча иштирокчиларга миннат­дорчилик билдирди.     

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-04-19, 11:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.