26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғайратли, изланувчан, ишбилармон

Бир неча йил муқаддам Орис – Туркистон канали устига қурилган кўприк орқали ўтиб, Туркистондан Кентовга олиб борадиган йўл ёқаси ахлат тўкилган бўш ер эди. Таниқли тадбиркор, Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси Ғайрат Акешов раҳбарлигида қўли гул қурувчилар саъй-ҳаракатлари билан тўрт гектар майдонда замонавий тиббиёт клиникаси, вилоятда ягона сузиш бассейни, соғломлаштириш мажмуаси, жами 1200 кишига мўлжалланган улкан ва кичик залдан иборат муҳташам тўйхона, боулинг зали, қандолатхона, новвойхона, қаҳвахона, гўзаллик салони, элликдан зиёд автомашинага мўлжалланган автотураргоҳ ва яна кўплаб иншоотлар бунёд этилди. Шаҳар ичида шаҳарча бунёд бўлди, десак муболаға бўлмайди. 

Доимий обуначимиз «Маҳкамбой ота» МЧБ корхонасига ташрифимизни «Амина» тиббиёт клиникаси бош шифокори Нигора Одилхон қизи билан мулоқотдан бошладик. Энг замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланган, малакали шифокорлар меҳнат қилаётган, Ҳиндистоннинг энг зўр клиникаларидан тажрибали шифокорларни чақириб, беморларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилаётган шифо маскани раҳбари 

бунёдкор Ғайрат Маҳкамбой ўғли ҳақидаги мулоҳазаларини баён қилди: 

– Қисқа муддатда минглаб беморларнинг соғайишига камарбаста бўла олдик. Шу клиникани қурган, зарур анжомлар билан таъминлаган Ғайрат акамизнинг ғайратига ғайрат қўшилаверсин. Умри узоқ бўлсин! – дейди Нигора Одилхон қизи. 

Унинг умр йўлдоши, клиника мутасаддиси Раҳимжон Каримжон ўғли ҳам Ғайрат Маҳкамбой ўғлининг ишчан, самимий ва камтарлигини миннатдорлик билан таъкидлади. 

Ғ. Акешов билан 30 йилдан зиёд бахтли ҳаёт кечираётган умр йўлдоши Раъно Содиқ қизини ҳам суҳбатга чорладик.

– Меҳнатни қадрлашни ўзига одат тутган. Қуёш барчага баравар нур сочгани каби, Ғайрат ака ҳам ҳамммага бирдек самимий муносабатда. Унинг ажойиб хислатлари ва фазилатлари фарзандларида ҳам мужассам. Оиламизнинг устуни, Туркистонда бунёдкорлик ишлари билан танилган. Неча юзлаб оилаларни доимий иш билан таъминлаган. Барча ишларида омад, мустаҳкам саломатлик ва зафарлар ҳамроҳ бўлсин, дейман, – деди у. 

Саноқли кунларда фойдаланишга топшириш режаланаётган, вилоятимизда тенгги йўқ замонавий сузиш бассейни мажмуаси ёнида тадбиркор Ғайрат Акешов каминани муҳандис-прораб Сайдазим Эргашев, мажмуа лойиҳаси муаллифи, архитектор Рустам Абдусатторов, раҳбарнинг таъминот ишлари бўйича ўринбосари Тўлқин Тўйжонов, уста Аъзам Эргашевлар билан таништирди. 

– Умумий сув сиғими 800 тоннага тенг, Европа давлатларидан харид қилинган энг сара жиҳозларни Тошкентдан келган махсус малакали усталар ўрнатишди. Бассейнда сув ҳарорати меъёрга кўра қишин ёзин 26 даражани ташкил этади. Унга тушишдан аввал ва кейин мижозлар албатта душда чайиниши даркор. Санитария талабларига мувофиқ, бассейн суви доимий фильтрланиб, тозаланиб туриши назорат қилинади. Бу ерда дабба (грижа) хасталигига учраган беморлар учун даволаш муолажалари, хусусан, сув билан даволашнинг кўп турлари тавсия этилади. Ҳар бир хизмат малакали мутахассислар иштирокида амалга оширилади. Узунлиги 75, эни 22 метрни ташкил этувчи бассейн бир пайтнинг ўзида юздан зиёд мижозларни қабул қилиб, сифатли хизмат кўрсата олади. Мижозлар учун бу ерда турли чанқоқбосди ичимликлар, ранг-баранг лаззатли таомлар муҳайё. Болалар учун эса ўйин автоматлари бор. Хуллас, оилавий ҳордиқ чиқариш учун барча шароитлар бисёр, – деди архитектор 

Р. Абдусатторов. 

Икки соатдан зиёд вақт давомида кўп қаватли муҳташам иншоотларни оралаб томоша қилдик. Ўзгачалиги – ҳамма жойда иссиқ пол тўшалган. Бамайлихотир яланг оёқда юришимиз мумкин. Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, ҳуқуқшунослик фанлари доктори, ХҚТУ фахрийлар кенгаши раиси Балғабай Нақипов биз билан бирга мажмуани оралаб кўргач, олган таассуротларини қуйидагича ифодалади:

– Кўрганларимни сўз билан таърифлашга ожизман. Бу ер нафақат туркистонликлар, балки хорижлик меҳмонлар, яъни сайёҳларга ҳам хизмат кўрсатишга муносиб мажмуа экан. Туркистонга келаётган зиёратчилар, туристлар сони кун сайин кўпаймоқда. Сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишда Ғайрат Акешовнинг саъй-ҳаракатлари билан бунёд этилган «Қайрат» спорт - соғломлаштириш мажмуасининг ўрни бўлакча. Уни туристларга фахр билан кўрсата оламиз. Катталар, ўсмирлар, болаларга муносиб хизмат кўрсатиш юксак савияда режалангани фикримнинг далилидир. Ғайрат Маҳкамбой ўғли ишнинг кўзини биладиган, оз гапириб, кўп ишлайдиган, ишлаганда ҳам вазминлик билан, самарали меҳнат қиладиган, ҳисоби пухта, иқтидорли тадбиркорлар сирасидан. Туркистонда мана шундай бунёдкор тадбиркорларимиз сафи кенгаяверсин. 

Анъанага кўра, мақоламиз қаҳрамони Ғайрат Маҳкамбой ўғлига саволлар билан мурожаат этиб, муваффақият тарихини сўрадим. 

– Дастлаб ўзим, кейин бир неча ҳамкасбларим билан ҳамкорликда меҳнат қилдик. 2002 йили «Маҳкамбой ота» МЧБ ташкил топди. Ўттиз киши бирга меҳнат қилардик. Ҳозир қурилиш мавсуми чоғида ходимларимиз сони 300дан ошади. Янги иншоотлар ишга тушса, яна 40-50 киши иш билан таъминланади, – деди Ғайрат Маҳкамбой ўғли ўзига хос камтарлик билан.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-04-21, 23:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.