26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Она тили кўп тилли таълим тизимида

Шимкент шаҳрида Жа­­­­нубий Қозоғистон ви­лоят таълим бош­қармаси ус­лу­бият кабинети, Қозо­ғис­тон Республикаси ўз­бек эт­­номаданият бирлашмалари “Дўст­­­лик” ҳамжамияти, М. Ауе­зов номидаги Жа­нубий Қозо­ғистон давлат универ­ситети  ҳамкорлигида “Кўп ­­­тилли таълим тизимида она тилини ўқитишни та­­­­­­­­ко­­­­­­миллаштириш: муам­молар, янгича қарашлар ва ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтди. 

Тадбир таълим бошқармаси услубият кабинети “Кўп тилли таълимни ривож­­лантириш” бўлими раҳбари Динара Айкў­­­­­­­­­­­­­­зова, услубиятчилар: Шаҳло Но­­­ра­­­­лиева, Гулнора Бопиева, Ақмарал Аблаева, Сауле Апе­­­товалар ташаббуси билан уюштирилди.

Анжуман Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаевнинг “Тўртинчи са­ноат инқилоби шароитларида ри­вож­­ланишнинг янги им­ко­ниятлари” Мак­­­­­тубида бел­гилан­ган вазифаларни бажариш доирасида, “2018 йил – Қозо­ғистонда Ўзбе­кистон йили” муносабати билан ўтказилди.

Унга вилоятдаги умум­­­­­­­­­­­­­­таълим мактаб­ларининг ди­рек­­­­­­­торлари, уларнинг ўрин­босарлари, ўқитувчилар ҳам­да Ўзбе­кистон, Тожикистон давлатларидан олий таълим муассасалари ўқитувчи-про­­­фес­сорлари, илмий ходим­ла­­­­­­­ри, PhD докто­рантлар, ма­гистрантлар таклиф этилди. 

Конференция кўп тилли таълим тизими жараёнида она тилининг роли, аҳамияти, долзарб масалалари, она ти­лида таълим бериш тизими ходимларининг касбий маҳо­рати ҳамда ижодий сало­ҳия­тини орттириш, таълим муас­сасаларининг самарали иш тажрибаларини тарғиб қилиш, инновацион технологиялар ва илмий-услубий ишларини қўллаб-қувват­лаш каби мақсад­ларни кўзлади.

Анжуманнинг биринчи қисми “2018 йил – Қозоғистонда Ўзбекистон йили”га бағишланган тантанали концерт билан очил­ган бўлса, иккинчи қисмида ҚР Таълим ва Фан вазирлиги И. Алтинсарин номи­даги Миллий таълим академияси “Уч тилли таълим” марказининг дирек­тори – доцент, п.ф.н. Лейла Си­рим­­­­­­бетова, ЖҚВ таълим бош­­­­­­­­­­­­­қармаси бошли­ғининг ўрин­­­­­босари Ардақ Садиқо­ва, ҚР ўзбек этномаданият бир­­­­лаш­малари “Дўстлик” ҳамжа­­мияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, Ўзбекистон Рес­публикаси Халқ таълими вазирлиги Рес­­­­­­­­­­­­­­­­публика таълим маркази филология фан­­лари бў­лими бошлиғи – доцент, ф.ф.н. Гулзо­да Бойму­родова ва бошқаларнинг маъру­­залари тингланиб, давлат­лар­аро таж­риба алмашилди.

Тадбирнинг шўъба ишлари Шимкент шаҳридаги 130-сонли умумтаълим мак­­­таби базасида ташкил қилинди. “Кўп тилли таълим тизимида қозоқ, рус, ўзбек, тожик тилини она ти­ли си­­­­­фа­­­­­­тида ўқитишнинг на­зарий ва амалий жи­­­­ҳатлари” мавзуидаги тўртта шўъба иш­­­­­­­­­­­­­­­ларида вилоятимиздаги умумтаълим мак­­­табларининг ўқи­­­­­­­­­­­­­­­­тувчилари ҳамда Ўз­­­­бекистон, То­­­­­­­­­­­­­­­­­­жикистондан ташриф бу­­­юрган устозлар иштирокида қизиқарли машғулотлар олиб борилди. 

Икки кун давом этган ушбу анжуман ўзининг сермаз­мун­лиги, самарадорлиги, нати­­­­­жалилиги, жонли мулоқотларга бойлиги билан барча иштирок­чиларга манзур бўлди. 

Шаҳло НОРАЛИЕВА, 2018-04-21, 23:38 272
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.