26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қувноқлар ва зукколар куч синашди

Ёшларнинг шаклланиши ва жамиятда ўз ўрнини топишида, алоҳида истеъдодларнинг танилишига туртки бўладиган тадбирлар орасида “Қувноқлар ва зукколар” клуби ўйин­ларининг роли беқиёс. Сўнгги пайтларда ёшлар орасида бу ўйинларга қизиқиш ортаётганини ҳам кузатмоқдамиз.

Астана шаҳрининг 20 йиллиги ва Сайрам туманининг 90 йиллигига бағишланган навбатдаги ҚВЗ ўйини Манкент қишлоқ маданият уйида ўтди. Унда Ш. Рашидов номли мактабнинг “Лион”, Иброҳим ота номли мактабнинг “Полвонлар”, С. Раҳимов номли мактабнинг “Жентельменлар”, “1 Май” мак­­­­табининг “Крутойлар”, “Манкент” мактабининг “Беш кетдим” ва қишлоқ фаол ёшларининг “Ҳоким болалари” гуруҳлари қатнашиб, ўзларининг ичак узди ҳазиллари билан Маданият уйини лиқ тўл­­дирган томошабинларга табассум улашди.

Шуни таъкидлаш жоизки, томошабинлар қато­рида нафақат ёшлар, балки ота-оналар ҳам кўп эди.

Тадбирни очиш учун сўз олган Манкент қиш­­­­­­­­­­­­­­лоқ округи ҳокими Б. Эгамбердиев ўйинни таш­­­­­­­­­­­­кил қилишга бош-қош бўлган Маданият уйи раҳбари О. Сайдалиевга ва вилоят ўзбек этно­­­­­маданият бирлашмасининг ёшлар уюшмасига миннатдорчилик билдирди.

Уч ярим соатга чўзилган ўйин давомида гуруҳлар “Ўзини-ўзи таништириш”, “Уйга вазифа” ва “Разминка” бўлимларида ўз маҳоратларини намойиш этишди. 

Тадбир сўнгида сўзга чиққан ҳакамлар ҳайъа­­­­­­ти раиси А. Сотволдиев ўйинга изоҳ бериб, ай­рим иштирокчиларнинг маҳорати ва гуруҳлар томонидан йўл қўйилган хатоларни таъкидлаб ўт­ди. Шу билан бир қаторда, келгусида ўзбек ҚВЗ лигасини қуриш борасида тузилаётган режаларга тўхталди. 

Ўйин натижасига кўра С. Раҳимов номидаги мак­­таб­­­­­­­­­нинг “Жентельменлар”и ғалабани қўлга кирит­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ди. Иккинчи ўринга “Крутойлар”, учинчи ўринга “Лион” ва “Ҳоким болалари” гуруҳлари ло­­­йиқ деб топилди. Шунингдек, фаол ўйинчиларга “Илғор жайдарманчи”, “Сўз устаси”, “Илғор актёр” номина­циялари топширилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2018-04-21, 23:43 328
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.