26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тозалик кундалик одатга айланса...

Ҳар биримизнинг яшаш тарзимиз, ҳаётимиз, оиламиз тинчлиги ва фарзандларимизнинг тарбиясини маҳаллаларсиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Маҳалланинг обод ва кўркам бўлиши шу ерда истиқомат қилаётган одамларнинг ҳамжиҳатлиги, ўзаро тушуниши ва ҳимматига бевосита боғлиқ. Зеро, аҳиллик бор жойда саришталик, тозалик ва хотиржамлик бўлади. Ҳар биримиз гўзал заминда ҳамжиҳатликда яшар эканмиз, унинг обод ва кўркам бўлиши ўз қўлимизда эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. 

Ҳозирги кунда барча туман, қишлоқ, овул ва шаҳарларда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Қиш фаслида кўринмайдиган ахлат уюмлари кун исиши билан яққол кўзга ташланади. Яқинда Қизилжар мавзесидаги фуқаролар йиғинида иштирок этдим. Ариқ бўйлари, сув ҳавзалари, кўчаларга ахлат ташлаб кетаётганларнинг сони камаймаётганидан норози фуқаролар ўзлари гувоҳ бўлаётган кўплаб камчиликларни тилга олиб, маҳалла раисига тозалик ойлигига доир турли тадбирлар ўтказиш кераклигини айтишди.

Нурпапа Тутинбаев, Бирлик овулида яшайди:

– Ўғлим шу мавзеда яшаётганига 3 йил бўлди. Ўзимизнинг овулда тозалик ойи, шанбаликлар мунтазам ўтказиб турилади. Ободонлаштириш ишлари, ниҳоллар экишни йўлга қўйганмиз. Гуруч курмаксиз бўлмайди, демак, ҳамма ҳам ғайратини бирдай кўрсатавермайди. Маҳалладошлар йиғилиб, тозалик ишларига киришамиз. Баъзилар бировнинг меҳнатини назарга илмай, ахлатни оқар сувга ташлашади. Менинг фикримча, оилада тўғри тарбия олган инсон бундай ишни қилмайди. 

Дилшод Сиддиқов, Сайрам туманидан хусусий тадбиркор:

– Мен ушбу туманда ишлаётганимга икки йил бўлди. Йиллар давомида ахлат ташлб келинган 2 гектар ерни ўзлаштириб, кичик бизнесимни, яъни иссиқхона очдим. Ерни тозалаётганимда сув олиб келиш учун ариқ бошига бордим. Ҳайратдан ёқа ушладим: шаҳарлик қассоблар кушхонада сўйилган қўй ва қорамолнинг ички аъзоларини қопга солиб, сувга ташлашар экан. Маҳалла оқсоқолларини чақиртириб, ариқни тозалаб, тушунтириш ишлари олиб бордик. 

Соҳиба Мусаева, Қизилжар даҳасида яшайди, уй бекаси:

– Биз бу ерга яқинда кўчиб келдик. Қўни-қўшнилар бир-биримизни ҳали яхши танимаймиз. Кунда-кунора кимлардир эшик олдига ахлат солинган қоп, елим халталарни ташлаб кетишади. Ҳар ҳафта машина келиб, олиб кетади, бироқ кўчанинг ахлатини ўтказишдан чарчадим. Эрталабгача дайди итлар ахлатни ёйиб кетади. Оқаётган сув ҳам ифлосланган. Болаларнинг памперсларини ташлаётган оналарни кўриб, ҳайф, дейсан, киши. Ёшлигимизда ариқ сувидан ичардик, ҳозир эса ичиш тугул, экин суғоришга қўрқасан. Одамларнинг беандиша бўлиб кетганини кўриб, дилинг оғрийди. Тозалик – соғлик гарови эканлигини наҳотки улар билмаса?!

Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, ҳамма тозалик тарафдори. Аммо, “гуруч ичида курмак” топилганидай орамизда бефаросат, болаларининг соғлигини ва келажагини ўйламайдиган, тарбиясиз одамлар ҳам учраб қолаяпти. Уларга қандай чора кўриш мумкин? Балки уларни ушлаб, кўпчилик олдида изза қилиш ёки жарима солиш керакдир. Сиз нима дейсиз, азиз газетхон?

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-04-21, 23:45 175
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.