26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрбулоқ жангига 375 йил тўлиши муносабати билан халқаро илмий анжуман ўтказилди

Ушбу анжуманнинг ўзгачалиги – қозоқ давлатчилигининг яхлитлигини сақлашда алоҳида ўрин олган Ўрбулоқ жангига бағишланган халқаро даражадаги илмий йиғилишнинг минтақада биринчи марта ўтказилиши. 

Пленар мажлисда модераторлар: 

Ш. Уалиханов номидаги Тарих ва этнология институтининг директори З. Қабилдинов ва “Жеті жарғы және Қожаберген жырау” халқаро хайрия жамғармасининг раиси Б. Турғараев, шунингдек, Самарқанд давлат университетининг профессори Э. Мусурмонов, И. Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетининг ректори Т. Абдирахманов, Қ. Жубанов номидаги Ақтўбе минтақавий давлат университетининг профессори А. Айтали, филология фанлари доктори М. Мирзахметов, мамлакатимизга таниқли шоир ва ёзувчилар ҳамда журналистлар қатнашдилар.

Йиғилишда дастлаб сўз олган Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Ўрбулоқ жангининг аҳамиятига тўхталди.

– Элбошимиз “Тарихни ўр­га­ниб, тадқиқ қилиш керак, тарихни тарозига солиш за­рур, шундагина тақдирингни, бугунги қиёфангни танийсан, келажагингни чамалайсан, ол­дингдаги равон йўлни топа­сан”, деган эди. Тарихда ало­ҳида из қолдирган, қозоқ халқи учун озодлик йўлидаги Буюк ғалабалардан бири ҳамда яго­наси – Ўрбулоқ жанги. У миллий тарихнинг жанговар шуҳрати шажарасида мардлик ва қаҳрамонлик ҳамда ватан­­­­пар­варликнинг намунаси сифа­тида намоён бўлди. Бугунги илмий анжуман Ўрбулоқ жан­гидаги Буюк ғалабага 375 йил тўлиши муносабати би­лан ташкил этилди, – деди Жан­сейит Қансейитули. 

Илмий-амалий конферен­цияда Ш. Уалиханов номида­ги Тарих ва этнология инсти­тутининг директори З. Қа­бил­­­­­­динов “Ўрбулоқ жангининг жаҳон тарихидаги аҳамияти” мавзуида маъруза қилди. Шунингдек, “Фахрийлар таш­килоти” раиси­нинг биринчи ўринбосари Ў. Ўзғанбаев “Ўр­булоқ жангида Буюк ғалаба билан маънавий янгиланиш тарихининг узвий боғлиқлиги”, Самарқанд давлат универ­ситетининг профессори Э. Му­сурмонов “Самарқанд – Ре­гистон жаҳон маданиятининг олтин хазинаси. Ялангтўш Ба­ҳодир мардона меҳнатининг та­рихий аҳамияти”, И. Арабаев номидаги Қирғиз давлат уни­­­­­­­­­верситетининг ректори Т. Аб­ди­­­­­­­­­­­­рахманов “Қо­зоқ-Қирғиз хал­қи­­нинг умумий душманга қарши курашининг тарихий аҳамияти. Қўш қаҳ­рамонлар Кўтен ва Та­бай” мав­зуида маъруза қил­дилар.

Айтиш жоизки, Ўрбулоқ жан­ги – қозоқ халқининг жўнғор зулмига қарши узоқ чўзилган озодлик урушларининг бири. Бу 1643 йилнинг ёзида Салқам Жангирхан бошқарган 600 қозоқ жангчиси ва 50 минг жўнғор навкарини бошқарган Ботир қўнтайши ўртасидаги жангдир.

Тарихий маълумотларга суян­­­­­­­­­­­сак, қозоқ жангчилари жўн­ғор­­­­­­­нинг 50 минг аскарини Ўр­бу­­­­­­­­­­­­лоқ ёнида тўхтатиб, 10 минг си­­­­поҳини йўқ қилган. Кейин Жан­­­­гирханга 20 минг навкарни бошқарган Ялангтўш ботир ёр­дамга келиб, эсанкираган жўн­­­­ғорларни ортга чекинишга маж­бур қилган. 

Учрашув сўнгида анжуман иштирокчилари фикр алмашиб, олимлар томонидан берилган таклифлар кўриб чиқилди.

С. ШАРИФБОЕВА., 2018-04-21, 23:52 648
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.