26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Самұрық-Қазына”нинг тараққиёт стратегияси янгиланди

Элбоши “Самұрық-Қазына” миллий фаровонлик жамғармасиниНГ бошқаруви кенгашида қатнашди

 

Унда Бош вазир Б. Сағинтаев, Президент Девонининг раҳбари А. Жақсибеков, Миллий банк раиси Д. Ақишев, “Самұрық-Қазына” ҳиссадорлик жамияти бошқаруви раиси А. Есимов, Бош вазир ўринбосарлари А. Мамин ҳамда А. Жумағалиев, Президент ёрдамчиси А. Смайилов,  Сармоялар ва тараққиёт вазири Ж. Қасимбек, Миллий иқтисодиёт вазири Т. Сулейменов, Молия вазири Б. Султанов, Энергетика вазири Қ. Бўзимбаев, “Самұрық-Қазына” ҳиссадорлик жамиятининг мустақил директори Р. Эванс, миллий компаниялар ва корхоналарнинг етакчилари иштирок этди.

Кенгаш мажлисида “Самұрық-Қазына” ҳиссадорлик жамиятининг янгиланган тараққиёт стратегияси ва Жамғармани трансформациялаш дастурини қабуллаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувни очган Қозоғистон Президенти миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш ҳамда янада ривожлантиришда “Самұрық-Қазына” фаровонлик жамғармасининг фаолияти стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

– “Самұрық-Қазына” миллий фаровонлик жамғармаси эл иқтисодиётида муҳим роль ўйнайди. Жамғармани ривожлантириш бўйича дастлабки узоқ муддатли стратегия 2012 йили қабул қилинди. У жаҳон молиявий бўҳронига қарши туриш мақсадида тайёрланган эди. Сўнгги йилларда аҳвол ўзгарди. Иқтисодиётимиз ташқи омиллар таъсирига бардош бериб, муносиб ривожланиш йўлига тушди. Кўп ишлар бажарилди, – деди Элбоши.

Нурсултан Назарбаев Жамғармани ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишларга ижобий баҳо бериб, бунгача қабул қилинган дастурларни ҳозирги шароитларга мослаб янгилаш лозимлигини айтди.

Тадбир якунида Қозоғистон Президенти “Самұрық-Қазына” ҳиссадорлик жамиятининг 2018-2028 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ҳамда Жамғармани трансформациялаш дастурини тасдиқлаб, унинг келгусида амалга оширилишини алоҳида назоратга олишни топширди.

– Миллий фаровонлик жамғармасининг фаолияти қозоғистонликларнинг турмушини яхшилаш ҳамда эл иқтисодиётини юксалтиришга йўналтирилиши керак.

Тараққиётнинг янги стратегияси ва трансформациялаш дастури Жамғарма фаолиятининг самарадорлигини оширибгина қолмай, миллий иқтисодиётнинг янада ривожланишига таъсир кўрсатади. Шундай экан, Ҳукумат Жамғарма раҳбарияти билан биргаликда таъкидланган дастурларни амалга ошириш йўналишида фаол иш олиб бориши керак, – деди Элбоши.

 

Akorda.kz., 2018-04-21, 23:57 540
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.