26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
24 апрель байрамлари

Халқаро Ёшлар бирдамлиги куни

Жаҳон Демократик Ёшлар Федерациясининг ташаббуси билан ташкил қилинган Халқаро Ёшлар бирдамлиги куни ҳар йили 24 апрелда нишонланади. Ташкилотчиларнинг фикрича, бу кун жаҳон жамоатчилиги эътиборини ёшлар муаммоларини ҳал қилишга йўналтиришни олдига мақсад қилиб қўйган. Мазкур санани нишонлаш 1955 йилда Осиё ва Африка мамлакатларининг Бандунг конференцияси якуний ҳужжатида қайд этилган. Илк бор Халқаро Ёшлар бирдамлик куни 1957  йилда “Тинчлик учун, колониализмга қарши курашиш йўлида Халқаро Ёшлар бирдамлиги куни” сифатида нишонланган эди. 

Халқаро астрономия куни

Халқаро астрономия куни 1973 йили АҚШда пайдо бўлди. Байрам ғояси Шимолий Калифорния Астрономлар ассоциациясининг президенти америкалик Дуглас Бергерга тегишли. Байрам тадбирлари Халқаро Планетарийлар иттифоқи, Тинч океани ва Америка астрономлари жамияти каби йирик, ваколатли 14та халқаро ташкилот ҳомийлари томонидан ўтказилади. 

Халқаро Ерни муҳофаза қилиш куни

БМТ резолюциясига кўра, 1971 йилдан буён ҳар йили 24 апрель Халқаро Ерни муҳофазалаш куни сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Ушбу сана муносабати билан сайёрамизнинг турли минтақаларида тадбирлар, экологик кўргазма ва фестиваллар ўтказилади, ободонлаштириш, кўчатлар ўтқазиш каби хайрли ишлар амалга оширилади.

Бутунжаҳон китоблар ва муаллифлик ҳуқуқлари куни

Жаҳон адабиётидаги рамзий байрамлардан бири – Бутунжаҳон китоблар ва муаллифлик ҳуқуқлари куни. Бу кун 1616 йилда Сервантес, Шекспир ва Инка Гарсиласо-де ла Вега вафот этган. ЮНЕСКОнинг 1995 йил Парижда ўтказилган Бош конференцияси мазкур кунда барчани, айниқса ёшларни китоб ўқиб, завқланишга ҳамда инсониятнинг ижтимоий ва маданий юксалишига ёрдам берган адибларнинг бебаҳо ҳиссасига эҳтиромини изҳор этишга чақиради. Шунингдек, у Бутунжаҳон китоблар ва муаллифлик ҳуқуқлари кунини ҳамда ЮНЕСКОнинг “Болалар ва ўсмирлар адабиётида ўзаро ҳурмат ғояларини тарғиб қилганлиги учун” мукофотини таъсис этди.

Майсара САФАРОВА тайёрлади, 2018-04-24, 10:38 681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.