26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
50га яқин дам олиш маскани хизматга шай

Тўлебий туманида туризм соҳасида 45та иншоот фаолият юритмоқда. Ушбу соҳадан ўтган йили 6,6 млн. тенге солиқ тушиб, сай­­­­­­­ёҳлар сони 45 мингга яқинлашган. Келгусида дам олиш мас­­­­канларининг хизмат кўрсатиш сифати ортиб боради.

Туман раҳбарининг айтишича, жами тадбиркорлик субъектиларининг сони – 7232та, тадбиркорлик соҳасида фаолият юритувчи жисмоний шахс­­лар сони эса – 15 483 кишига етди. Шунингдек, кичик ва ўрта бизнес соҳа­сида 33 млрд. тенгелик маҳсулот етиш­тирилиб, бюджетга 532 млн. тенге солиқ тушган.

“Бизнеснинг йўл харитаси-2020” дав­лат дастури доирасида умумий қий­­­­мати 815 млн. тенгени ташкил қиладиган 9та лойиҳа тасдиқланиб, янгидан 103та иш ўрини очилган.

– Натижали бандлик ва оммавий тад­­­­­­биркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дас­ту­­­­ри билан қисқа муддатли касбий ўқи­­­­­­­­тишга 18та ихтисос бўйича 504 ки­­­ши юборилиб, улардан 124 нафари му­қим ишга жойлаштирилди. Дастурнинг ик­кинчи йўналиши доирасида 97 нафар фуқаро умумий қиймати 206,1 млн. тенге миқдорида кичик насия олган. Натижада 120га яқин янги иш ўрини очилди. Дастурнинг учинчи йўналиши бўйича 1800дан зиёд киши доимий  ишга жойлашди, – деди Бухарбай Рисқулули.

Бундан ташқари, “Өрлеу” лойиҳаси билан 586 оила қамраб олиниб, жами 275 501 минг тенге маблағ ажратилди. Инфратузилма бўйича минтақадаги ма­са­­­­­­­­­лалар ечимини топмоқда. 

– Туманни “зангори олов” билан таъминлаш даражаси ҳозирги кунда 82 фоизни ташкил этади. 2020 йилга қа­­дар кўрсаткични 100 фоизга ет­ка­зиш мўлжалланмоқда. Бугунги кунда аҳоли манзилларини ичимли сув билан таъминлаш кўрсаткичи 92,7 фоиз, жо­рий йили туманни тоза сув билан тў­лиқ таъминлаш режаланмоқда. Ўт­ган йили 60,1 чақирим узунликдаги 31 ав­тотранспорт йўлида таъмирлаш иш­лари юритилди, – деди Бухарбай Парманов.

Ленгер шаҳрида бултур 480та оила янги уйлар калитини олди. Шунингдек, 40 ҳамда 20 квартирали 2та уйнинг қурилиши юритилмоқда.

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2018-04-24, 11:02 181
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.