26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тўлебийда 250 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Тўлебий туманида жорий йилда “Келажак нури” МЧБ сут маҳсулот­ларини қайта иш­­­­­­­­­­­­лаш цехи ишга туширилади. Жалб эти­ладиган сар­моя миқдори 52 млн. тенгени ташкил этадиган корхона йилига 250 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради. 

Буни вилоят минтақавий комму­­­ника­­­циялар хизматида ўтган брифингда Тўлебий туманининг ҳокими Бухарбай Парманов маълум қилди.

Шунингдек, жорий йили туманда уму­мий қиймати 3 776 млн. тенгени таш­­­­­­­­кил қиладиган 6та лойиҳа амалга оши­ри­лади. Улар орасида “Ақсу қувват” МЧБ муқобил электр қувватини ишлаб чи­­­­­қа­риш станцияси бор. Шахсий маблағ ҳисобидан тортилган сармоя миқдори 1 500 млн. тенге.

–Жорий йили ишга тушириладиган корхоналар қаторида “Али” ҲЖ мол бўрдоқилаш майдонини айтиб ўтиш жоиз. Тортиладиган сармоя миқдори 130 млн. тенге. Цех йилига 5 минг тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаради, деб кутилмоқда. Шунингдек, “Балмұздақ” МЧБда шоколадли қиём ва шоколад ишлаб чиқарадиган цех ишга туширилди, эндиликда, йилига 1 100 тонна шоколад маҳсулотлари тайёрланади, – деди Бухарбай Рисқулули.

Туман раҳбарининг айтишича, пар­рандачилик хўжалигини ривож­лантириш учун туманда “Ленгер құс” ишлаб чиқариш ширкати қурилган. Бугунги кунда  ширкатнинг 2 аъзоси “Қайнар құс” МЧБдан 10 минг жўжа олиш учун шартнома тузиб қўйди. Шунингдек, “Шимкент құс” МЧБнинг парранда гўшти етиштириш  ва қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилади. Унга тортиладиган сармоя миқдори 894 млн. тенге. Корхона йилига 2000 тонна товуқ гўшти ишлаб чиқаради, деб мўлжалланмоқда. 

2018 йили туманда “газпромнефть-Битум Қозоғистон” МЧБ битум заводи модернизацияланади. Тортиладиган сармоя миқдори 400 млн. тенге. Янгилаш орқали заводнинг йиллик маҳсулоти миқдорини 300 тоннагача ошириш мумкин. 

– Туман қишлоқ хўжалиги соҳасининг ялпи маҳсулоти ҳажми ўтган йили 32 млрд. 256 млн. тенгега етиб, аниқ ҳажм индекси 100,9 фоизни ташкил қилди. Бу тармоқда 20та ширкат тузилади. 2020 йилгача интенсив олма боғининг майдонини 124 гектарга кенгайтириш мўлжалланмоқда. Қишлоқ хўжалиги ширкатларини экин суви билан тўлиқ таъминлаш учун “Қарақуыс” ва “Ақбастау”  сув омборларини ишга тушириш кўзда тутилган, – деди Бухарбай Парманов.

Айтганча, ҳудуддаги ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми ўтган йили 88 млрд. 467,4 минг тенгени ташкил қилган бўлса, саноат соҳасида 25 млрд. 219 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-24, 11:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.