26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибошда ёнғоқзор барпо этилади

Тулкибош туманига ўтган йили 12 мингдан зиёд сайёҳ келган, шундан 7 фоизи хорижликлар. 2025 йилга қадар сайёҳлар сонини 20 мингга етказиш мўлжалланмоқда. Ушбу йўналишда бир неча лойиҳалар амалга оширилади. Бу маълумотларни минтақавий коммуникациялар хизматидаги брифингда Тулкибош туманининг ҳокими Нурбўл Турашбеков етказди.

Туман раҳбарининг айтишича, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича минтақада 3та лойиҳа татбиқ этилади. 

– Даставвал, умумий қиймати 347 млн. тенгени ташкил қиладиган “Жайлау” соғломлаштириш маркази қурилади. Сиғими 100 ўринли марказда 50 иш ўрини очилиб, 2000 турист қамраб олинади. Шунингдек, “Бия сути билан даволаш” маркази очилади. Учинчиси, Оқсув дарасида табиатни томоша қилиш майдони барпо этилди. У Иирсу аҳоли манзилидан 8 чақирим узоқликда, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган.

Лойиҳаларни 2019 йили тугатиш кўзда тутилмоқда, – деди Нурбўл Абдисаттарули.

Тулкибош туманида ўтган йили ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 68 млрд. 800 млн. тенгени ташкил этган, яъни 2016 йил билан таққослаганда 9,9 фоизга ортган. 2018 йили ялпи минтақавий маҳсулот ҳажмини 70 млрд. тенгега етказиш мўлжалланмоқда. 

– Туманга бултур 18 млрд. 206 млн. 500 минг тенге сармоя тортилган бўлса, саноат корхоналари 22 млрд. 682 млн. 670 минг. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарган. Туман бўйича фаол кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 6310тага етиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 34,2 млрд. тенгени ташкил этган. Солиқ ва тўловлар 272,6 млн. тенге бўлиб, 2,7 фоизга ортди, – деди Нурбўл Турашбеков.

Бундан ташқари, минтақада “Жадаллаштирилган индустриявий-инновациявий ривожланиш дастури” доирасида “Минтақалар тадбиркорлигини қўллаш харитаси”га 99,4 млрд. тенгелик 10та лойиҳа киритилган. Бугунги кунгача қиймати 1,2 млрд. тенгелик 3та лойиҳа амалга оширилган. 2018-2020 йиллари умумий қиймати 98,2 млн. тенгелик 7та лойиҳа ишга туширилиб, 3500га яқин янги иш ўрини очилади, деб кўзда тутилмоқда.

Тулкибош туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтган йили 31 млрд. 443 млн. 200 минг тенгелик маҳсулот етиштирилган. Ушбу соҳада жорий йили боғлар майдони 2 минг гектарга етказилади. Ҳозирги кунда туманда етиштирилган маҳсулотни сақлаш учун умумий сиғими 13,2 минг тонналик 5та омборхона ишлаб турибди. 

Инфратузилма соҳасида тумандаги 62та аҳоли манзилининг 59таси табиий газ билан таъминланган. Туман бюджетидан 55,9 млн. тенге ажратилиб, қишлоқ округига қарашли кўчаларга электр тармоғини ўтказиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва тегишли бошқармага тавсия этилди. Тумандаги 4та аҳоли манзилидаги ичимли сув қувурларини жорий йили таъмирдан ўтказишга 60,9 млн. тенге қараштирилди. Минтақаларни ривожлантириш дастури бўйича аҳоли манзилларидаги ички йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига 106,8 млн. тенге ажратилиб, тўлиқ ўзлаштирилган.

“Өрлеу” пилот лойиҳаси асосида тумандаги 750 оиладаги 4500га яқин фуқарога 274,7 млн. тенге шартли ёрдам пули берилган. Шунингдек, манзилли ёрдамга республика бюджетидан 73 млн. тенге, туман бюджетидан 112,5 млн. тенге кўзда тутилиб, 610 оилага берилган.

Брифинг сўнггида туман ҳокими Н. Турашбеков жорий йили 250 гектар майдонга ёнғоқ экилишини, 2020 йили тут боғи барпо этиш режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-04-24, 11:11 801
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.