26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Сув захиралари-Маркетинг” – 20 ёшда

Шимкентликларни сифатли ичимли сув билан таъминлаб келаётган “Сув ресурслари-Маркетинг” корхонасига 20 йил тўлди.

Юбилей арафасида ўтган халқаро илмий-техника анжуманида муассаса ходимларига алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Сув – тириклик манбаи. Сувдан фойдаланиш талабларини мувофиқлаштириш ҳамда аҳолини ичимли сув билан таъминлаш таъкидланган корхонанинг асосий мақсади. “Сув ресурслари-Маркетинг” МЧБ 20 йилдан буён ана шу вазифани самарали ҳал этиб келади. У 2006 йилдан буён Қозоғистон бўйича биринчи, МДҲ давлатларида учинчи бўлиб халқаро андазалар асосида фаолият юритмоқда.

Биродарлик ва ЖҚВ ҳокимлиги ҳамкорликда уюштирган “Аҳоли манзилларини сув билан таъминлаш. Муҳим ва самарали қарорлар ҳамда технологиялар” илмий-техника анжумани ҳам юқори даражада ўтди. Унда мамлакатимизнинг ҳамда хорижликнинг сув бўйича мутахассислари, экологлар, банк вакиллари қатнашиб, фикр алмашишди.

Тадбир якунида муассасанинг илғор ходимлари тақдирланди. МЧБ бош директори Мурад Ўрманга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи топширилди. Бир гуруҳ ходимлар вилоят ҳокими ҳамда вилоят маслаҳати, “Нұр Отан” партияси вилоят филиали Ташаккурномалари, “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” кўкрак нишони билан мукофотланса, яна бир гуруҳи “Шимкент шаҳри ривожига қўшган алоҳида меҳнати учун” медалига сазовор бўлишди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Бейсенбек Жанбўсинов, шаҳар маслаҳати котиби Нурлан Бекназаров ҳам соҳа вакилларини табриклаб, уларга келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

М. УСМОНОВА, 2018-04-24, 11:19 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.