26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эски Иқонда – ижтимоий савдо маркази

Туркистоннинг Эски Иқон қишлоғида нархни барқарорлаштириш мақсадида янги ижтимоий савдо маркази очилди. Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотлари савдосидан ташқари, аҳолига 20га яқин хизмат турлари кўрсатилади, деб хабар қилади Туркистон шаҳар ҳокимининг матбуот хизмати. 

Қишлоқда яшовчи К. Камолов мазкур лойиҳани амалга ошириш учун шаҳар тадбиркорлик бўлими орқали махсус курсдан ўтди. Кейин “Туркистон-насия” МЧБ корхонасидан 6 фоиз устама билан 18 млн. тенге насия олиб, ушбу савдо марказини очди. 

Ҳозир бу ерда 30га яқин киши доимий иш билан таъминланди. Таъкидлаш жоизки, маҳаллий тадбиркор ўз ишини очишга Элбошининг “Маънавий янгиланиш” мақоласидаги “Туғилган ер” йўналиши сабаб бўлганини айтади.

Эски Иқон қишлоғи аҳолиси кўп бўлса-да, бу ерда йирик дўконлар йўқ эди. Маҳаллий аҳоли кундалик эҳтиёж молларини Туркистон ва Шимкентдан олиб келарди. Бинонинг ўзига хослиги, савдо расталаридаги маҳсулотларнинг асосий қисми маҳаллийдир. Бу ердаги озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси шаҳардаги савдо марказлари ва бозорлардагидан арзон, чунки дўкон ижтимоий йўналишда хизмат кўрсатади.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-04-24, 11:21 824
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.