26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкасблар зиёратга келди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳам­корлик алоқалари доирасида кўплаб эзгу та­­шаббуслар амалга ошмоқда. Буни икки то­монлама муносабатларни мустаҳкамлаш бора­сидаги эзгу қадамлар, десак янглишмаймиз.

Жорий йилнинг 21-22 апрель кунлари вилоятимизга Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги билан тенгдош “Халқ сўзи”, “Народное слово” республика газетаси бош муҳаррири Ўткир Раҳматов раҳ­барлигидаги ҳамкасбларимиз келишди. Уларни Қазиғурт вилоятидаги “Кеме қал­ған” ёдгорлиги қошида республика “Дўст­лик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов кенгаш аъзолари билан кутиб олди.

Дастлаб меҳмонлар вилоят ўзбек драма театрида бўлишди. Директор ўринбосари Комилжон Саидов уларга театр фаолияти, мен эса “Жанубий Қо­­­зоғистон” газетаси ҳақида қисқача ахборот бер­­дик. Бош муҳаррир Ўткир Раҳматов илиқ қабул учун миннат­­­дорчилик билдирди.

– Сайрам – тарихий, муқаддас замин. Бугунги мулоқотимиз ҳамкорликнинг тамал тоши қўйилганидан далолат бе­ра­ди. Насиб этса, мустаҳкам ало­қа ўрнатилади. Биз бугун иккита таҳ­­­­­­­­­­­­­­ри­риятнинг 50 нафар ижодкори билан келдик. Келгуси ҳафтада иккин­чи гуруҳимиз диёрингизга ташриф бую­ради. Ҳукумат газетаси икки тилда ҳаф­тасига беш марта чоп этилади, унда 120 нафар ижодкор меҳнат қилади. Адади – 144 минг нусха. Гуруҳимиз таркибида муовинларим, рус таҳририяти бўлим  мудираси Гулбаҳор Тангирова ҳамда кўплаб журналистларимиз бор. Учра­шувни уюштирган ташкилотчиларга катта раҳмат!  

Биз бир осмон остидаги қардош­лармиз. Биродарлик, дўстлик ришта­лари доимо мустаҳкам бўлишига ишо­намиз. Ўйлайманки, икки кунлик саё­ҳатимиз таассуротларга бой бўлади, – деди у. 

Ўз навбатида биз ҳам ушбу учра­шувни ташкил қилган Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси қозоқ миллий маданият марказининг кенгаш аъзоси Ҳамза Хол­муродовга ташаккур изҳор қилдик. 

Икки кунлик саёҳат давомида қалам­кашлар Сайрамдаги сонсиз бобларни зиёрат қилиб, сўнг Арс­лонбобда тунаб, Уккоша ота зиёра­тидан кейин Хожа Аҳмад Яссавий мақба­расини тавоф этишди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-04-24, 11:29 807
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.