26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мақтаараллик деҳқонларга чигит танқис бўлмайди

Бу йил мақтаараллик пахтакорларга чигит танқис бўлмайди. Чунки, ҳозирнинг ўзида 2502 тонна уруғлик тайёрлаб қўйилди. Унинг 100 тоннадан зиёди Хитой ва Туркиядан олиб келинган. Чет эл чигитининг баҳоси 1350-1400 тенгедан, маҳаллий чигитнинг бир килограмми 230 тенгедан сотилмоқда. 

– Маҳаллий чигит билан чет элникининг фарқи – сифатида. Ўтган йили Туркиядан олиб келинган чигит экилган майдоннинг ҳар гектаридан деҳқонлар 30-35 центнердан ҳосил олишди. Бироқ, уруғлик жуда қиммат. Шу сабабли мирзачўллик пахтакорлар маҳаллий чигитдан кўпроқ даромад олиш мумкинлигини айтишмоқда. Жорий йил кўкламда бизнинг корхонамиз 150 тоннадан зиёд чигит тайёрлади, – дейди “Бақитжан” ишлаб чиқариш ширкатининг цех бошлиғи Жандарбек Абенов.

Ўтган йили минтақамизда чигитнинг килоси 160 тенгедан бўлган. Баҳонинг бир йилда 100 тенгега кўтарилиб кетишининг сабабини “Бақитжан” мутахассислари харажатнинг ортгани, ёруғлик, сув ва минерал ўғитларнинг кескин қимматлаб кетганлиги билан тушунтиришмоқда. 

– Дарҳақиқат, ҳозирги кунда сифатли чигит тайёрлаш осон иш эмас. Деҳқонлар баҳонинг кўтарилишига тушуниш билан қарамоқдалар. Кўкламги экин-тикин ишларидан кейин баҳонинг барқарорлашишидан умидвормиз. Асосийси – Мақтааралда бу йил чигит танқис бўлмайди, – дейди Ж. Абенов.

Маълумки, ўтган йили баҳорда туманда чигит етишмовчилиги юзага келган эди. Натижада, баҳорги экиш ишлари анча кечикканди. Шу сабабли Мирали Қўлдабаев 4 гектар ерга керакли 100 кг. пахта уруғини ўз маблағига сотиб олди.

– Бизга чигитнинг “Мақтаарал” нави жуда қулай. Чунки, у жазирама иссиққа ва сувсизликка чидамли. Шу сабабли, “Бақитжан” ишлаб чиқариш ширкатидан чигит сотиб олдим. Жорий йилда 8 гектар майдонга пахта экишни мўлжалламоқдамиз, – дейди “Кўпжасар ата” деҳқон хўжалиги раиси М. Қўлдабаев.

Бу йил мирзачўллик пахтакорлар 80 минг гектар ерга пахта экишни режалаштирган. Ўтган йилда туманда экилган пахта 83 минг гектарни ташкил қилган бўлса, шунинг 20 минг гектарида инновациявий технологиялар кенг қўлланиб, пахта хомашёсига кетадиган харажатлар камайтирилган. Бу усул жорий йилда ҳам давом этади. 

 

Д. ЗИЁМАТОВА., 2017-05-22, 11:16 209
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.