26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Атомни ижод этиб...

Инсоният тарихида энг мудҳиш атом фожиаси – Чернобил ҳалокатига бугун 32 йил тўлди.

1986 йил Украинадаги Чернобил атом станциясида рўй берган портлаш оқибатида тарқалган радиация булути Украинадан ташқари, Европанинг бир қанча мамлакатларига етиб борган эди. Совет ҳукумати дастлаб Чернобил фожиасини яширишга уринди. Бироқ орадан икки кун ўтиб, у Европага, шу жумладан, Польша ва Чехословакияга тарқалиб, “Озодлик” радиоси бонг ургандан кейин 330 минг одам бошқа жойларга кўчирилди.

Чернобил оқибатларини бартараф этиш учун собиқ Иттифоқнинг турли давлатлардан жами ярим миллион киши сафарбар қилинди. Лекин ҳалокат оқибатларини тугатиш қатнашчиларидан асл вазият сир тутилган. Чернобилчиларга хотираларни ошкор қилиш ва у ҳақида гапириш тақиқланган эди. Йиллар давомида Чернобил туман газетаси, Ужгород вилоят газетасида бу мавзу умуман ёритилмаган.

Совет армияси аскарлари қаторида қозоғистонлик йигитлар ҳам Чернобилга олиб кетилган. Ҳозир уларнинг кўпчилиги ногирон бўлиб қолган. 

– Чернобил атом станциясидан 30 километр берида, яъни Закарпатье вилоятида хизмат қилганмиз. Зарарини биздан яширишган. Радиация нурлари кўзга кўринмайди, шунинг учун уни умуман сезмаганмиз, – дейди тўлебийлик чернобилчи Фарид Ниёзов. – Ҳатто, у ердан тезроқ қочиш ўрнига, чархпалакда учганмиз. Шу пайтларда Собиқ Иттифоқдаги энг катта чархпалак фақат мана шу Чернобил ва Сайрам қишлоғида ўрнатилган эди. Сайрамдагиси ҳозир ҳам ишлаб турибди, улар бир-биридан фарқ қилмайди. Ҳар сафар Сайрамдаги истироҳат боғига борганимда, шу чархпалакни кўриб, Чернобил фожиаси эсимга тушади.

Орадан чорак асрдан зиёд вақт ўтсада, Чернобил АЭСи атрофидаги 30 километрли ҳудуддан ҳали ҳам радиация таҳдиди кетмаган. 

Қишлоқлар бўм-бўш, яшашга яроқсиз. Бироқ, Чернобил атрофидаги қишлоқларда ҳаёт уйғонмоқда, айримлар ўз уйларига қайтмоқда. 

 ***

Радиация Чернобил ерига чуқур синггиб кетган. Лекин, шунга қарамай, бу ерда тўнғиз, бўри, қуён, буғу, ёввойи отлар ва бошқа турли ҳайвонларни учратиш мумкин. Ҳудуддаги анҳорлар туристларнинг севимли масканига айланган, чунки, радиация таъсирида мутацияга учраб, ҳаддан ташқари каттайиб кетган ҳашарот ва сув жониворларини учратиш мумкин. Ўсимликларнинг аксарияти сарғиш рангда. Шаҳарнинг кўп жойида мох учрайди, уларнинг таркиби текширилганда, радиация миқдорининг меъёридан ортиқлиги аниқланган. Шунга қарамай, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжида: маҳаллий ҳокимият яқин келажакда Чернобил ва Припять шаҳарларини сайёҳлик масканига айлантиришни режаламоқда. Чунки, сўнгги 10 йилда бу ерга келиб-кетаётган туристлар сони бир неча миллиондан ошган.

 Тасвирларда: Шимкентнинг Сайрам даҳасидаги ва Чернобилдаги чархпалаклар.

А. СОБИРОВ., 2018-04-25, 20:08 206
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.