26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Театр яна ғолиблар сафида

Жанубий Қозоғистон вилоят маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан ўтказилиб келаётган анъанавий “Театр кўклами–2018” вилоят фестивали ниҳоясига етди.

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи асосида режиссёр Халел Шаженовнинг 110 йиллиги ва ҚР халқ артисти, ҚР давлат мукофоти совриндори Райимбек Сейтметовнинг 80 йиллигига бағишланган фестивалда вилоятдаги 8та касбий театр иштирок этди.

Вилоят ўзбек драма театри ҚР Давлат мукофоти совриндори Сабит Дўсановнинг “Қашқир улиган тун” драмаси билан иштирок этиб, фахрли иккинчи ўрин ҳамда пул мукофотига сазовор бўлди. Шунингдек, театрнинг бош рассоми Саидсултон Жаҳонгиров “Энг яхши сценограф” номинацияси, театр актёри Жавлон Саидов ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Республикада ягона вилоят ўзбек драма театри жамоасининг сермаҳсул ижодига ривож, жамоа аъзоларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

М. УСМОНОВА, 2018-04-26, 12:41
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.