26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қўшиқ сеҳри – дил оройиши

Аввал хабар қилганимиздек, Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг ташаббуси билан ташкиллаштирилган “Офарин-2018” танловининг биринчи босқичи 15 май куни Оқсувкент қишлоғидаги туман Маданият уйида ўтади.

Танловнинг асосий мақсади вилоятимиздаги ёш истеъдодларни аниқлаш ва уларни халқимизга таништириш, ўзбек миллий мусиқасини оммавийлаштириш, чолғу асбобларини чалишни ёшларимиз орасида тарғиб этиш, уларнинг номлари, тарихини ўрганиш ва келажак авлодга етказиш, ёш санъаткорларда саҳнада ўзини тутишга кўникма ҳосил қилиш, истеъдодли ёшларни рағбатлантиришдан иборатдир. 

Унда истеъдодли ҳамюртларимиз ўз маҳоратларини синаб кўрадилар. 

Танловда иккита, мумтоз қўшиқ ҳамда санъаткорнинг ўз қўшиғи жонли ижро этилиши шарт. 

Унда ҳар бир санъаткор ўз гуруҳи билан иштирок этиши мумкин. Қўшиқлар 10 дақиқадан чўзилиб кетмаслиги керак. 

Махсус сайланган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни баҳолашда уларнинг ижрочилик маҳорати, кийиниши, саҳнада ўзини тутиши, жонли ижро маданияти, миллий мусиқа асбобларидан фойдаланиши, танланган мавзунинг мазмунини ҳам эътиборга олади.

Танловда қатнашиш учун номзодлар ўзлари истиқомат қиладиган ҳудуддаги ўзбек этномаданият бирлашмасига манзили, исм-шарифи, отасининг исми, қўшиқ номи, муаллифлари, телефон рақами, туғилган санаси ҳақидаги маълумотлар билан ариза беришлари лозим.

Танлов ғолиблари пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича Қодиржон Саидов (8 702-491-40-28) ва Ирисбек Ашурбеков (8 701-489-94-48)ларга мурожаат этишингиз мумкин. 

Ёш қўшиқчилар танловига барчангизни таклиф этамиз!

Ғанишер РАИМҚУЛОВ, туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2018-04-26, 12:42 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.