26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимолга кўчишни истайсизми?

Маълумки, бизнинг жанубда аҳоли тиғиз жойлашган бўлиб, иш ўринлари етиш­мас­­лиги се­зилади. Айниқса таълим, соғ­ликни сақлаш соҳаларида кадр­лар етарли. Шу боисдан, коллеж ёки олий ўқув юртини битирган ёш мута­хассислардан аксарияти ўз соҳаси бўйича ишга жойлашолмаяпти. Мамлакатимизнинг шимолий ҳудуд­ларида эса, аксинча, ишчи кучи етишмайди. Шу сабабли кейинги пайтда жанубликларни шимолий вилоятларга кўчириш республика миқёсидаги масалага айланди.  

Статистика маълумотларига кўра, 2015-2017 йиллар оралиғида “Серпін” дав­­лат дастури доирасида вилоятимиздан 349 оила бўш иш ўринлари мавжуд минтақаларга  кўчиб борган. 

Аҳоли орасида кенг тушун­тириш ишларини юритиш мақ­­­­­­­­­­­­садида ўтган жума куни Оқ­­сувкентдаги марказий исти­­роҳат боғида республика миқёсида бандликни таъмин­­­лашга ба­ғишланган меҳнат ярмаркаси уюштирилди. Рес­публикамизнинг Қўстанай, Павлодар, Шарқий ҳамда Ғарбий Қозоғистон ви­лоятла­ридан келган вакиллар сайрам­ликларга қаерда, қандай иш ўринлари мавжудлиги ҳақида тўлиқ маълумотлар беришди. 

Юқоридаги тўртта вилоятнинг ҳар бир туманидан  келган соҳа мутахассислари ишсиз юрган ҳам­юртларни ҳузурига чорлаб, тегишли маслаҳатлар беришди ва мабодо мутахассислик бў­йича  иш керак бўлса, кимга мурожаат қилиш кераклигини  батафсил тушунтиришди. 

Қўстанай вилояти вакили Т. Аубакировнинг таъкидлашича, ушбу вилоятда бешта шаҳар ва ўн олтита туман мавжуд бў­­­­­­­либ, жами 1020 бўш иш ўрини бор экан. Биргина вилоят мар­казига 318 нафар шифокор керак. Ўтган йили Павлодарга  Жанубий Қозоғистондан 49 оила кўчиб борганди. Бу йил эса яна 380 оилани кўчи­риш режалаштирилган. Бу ҳу­­­­­­­­­­­­­­дуд­га асосан педагоглар, ши­­­­­­фо­­­корлар, механизаторлар, қу­рувчилар зарур. Пе­тропавл ҳамда Ўскамен ша­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳарларидан келган му­тасад­дилар ҳам қаер­да, қанча бўш иш ўринлари борлиги, энг му­­­­ҳими, янги келган оилаларга қандай имтиёзлар белгилангани хусусида му­фас­сал айтиб беришди. 

– Кейинги икки йил мобайнида 349 оила республикамизнинг шимолий минтақасига кўчи­рилди. Жорий йилда яна 665  оилани  кўчириш кўзда тутилган. Оила­нинг ҳар бир аъзосига  84175 тенгедан ёрдам пули аж­­ратилади, – деди вилоят банд­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бош­қар­­маси бошлиғи Мухит Отар­шиев.

Шимолий Қозоғистон ви­лоятидаги биргина Абай номли ишлаб чиқариш ширкатига 62 механизатор, қурувчи, ҳайдовчи, газ электрпайвандчи, ошпаз ва бошқа касб эгалари зарур экан. Ишчилардан ташқари, талабаларни ҳам ўқишга чор­­лаётганлар бор. Чунончи, “Сер­­­пин” дастури доирасида ви­­­­­­­­­­­­лоятимиздан Петропавл пе­­дагогика коллежига 50 нафар талаба қабуллаш имконияти мавжуд. Павлодар яқинидаги Май тумани маслаҳати котиби Ғибадат Артиқов билан суҳбат­лашганимизда, бунга яна бир карра амин бўлдик.

– Туманимизда ўн бир минг киши истиқомат қилади. Кейинги йилларда славян миллати ва­­­кил­­­­­­­­­­ларининг Россияга кўчиб кетиши сабабли кадрлар тақ­чиллиги сезилмоқда. Бизга пе­­­­­­­­­дагоглар, шифокорлар жуда зарур. Билишимча, Сайрам туманида аҳоли зич яшаркан, ҳамюртларингиз орасида бизга ишлашга бо­ришни истов­чи­лар бўлса, уларни ишга жой­лаштириш, уй-жой билан таъмин­­­­­лаш масаласида амалий ёр­­­­­­­­­­­­­дам беришга тайёрмиз. Гу­­­­­руҳ бўлиб борганлар шаҳар вок­­­залидан кутиб олинади ва жойларда керакли юмушлар би­­­лан тўлиқ таништирилади, – деди у. 

Айтганча, вилоят марказидан 120 чақирим олисда жойлашган ушбу туманда  бошпана олиш биздаги сингари муаммо эмас экан. Айтайлик, 10 сотих ерга эга беш хонали уйларни 500 мингдан бир миллион тенгегача сотиб олиш мумкин, дейишди. 

Тадбир чоғида сўз олган ту­ман ҳокими Б. Мамаев сай­рам­­­­­­­­ликлар жуда меҳнат­каш­лигини, айниқса, деҳқон­чилик ва чорвачиликда улар­нинг олдига тушадиганлар кам эканини таъкидлаб, мабодо  ўз­­­­ларига маъқул мутахассислик бўйича шартнома асосида ишласалар, ҳеч қачон уялтириб қўймаслигини  алоҳида тилга олди. 

Ўша куни тўрт вилоятдан келган вакиллар Қорабулоқ, Қорамурт ва  Манкент қишлоқ округларида ҳам бўлиб, ҳам­юртларимизга янги иш жойлари хусусида кенг тушунча бериш­ди.

И.КАРИМОВ, 2018-04-27, 10:12 645
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.