26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Тулпар”даги янги уйлар битди

Шимкент шаҳрининг “Тулпар” мавзесида янги уй-жой мажмуаси таркибидаги иккита 3 қаватли кўпхонали уйнинг калитлари “Нурли ер” дастури доирасида 72 оилага топширилди. Тантанали тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев янги уй соҳибларининг қувончига шерик бўлиб, ҳар бир оилага тинчлик-барака, бирлик тилади.

– Элбоши “Бешта ижтимоий ташаббуси”нинг барча йўналишлари бўйича вилоятда тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Мурожаатнинг биринчи йўналиши – “7-20-25” дастурини минтақада амалга ошириш мақсадида жорий йилда 104та кўп қаватли уй қурилиши олиб борилади. Улардан 16тасини йил охиригача фойдаланишга бериш, барча квартираларни “7-20-25” дастури орқали тарқатиш кўзда тутилган, – деди вилоят ҳокими.

Бешта ижтимоий ташаббус туфайли айни пайтда хусусий сармоядорлар вилоятдаги уй қурилиши билан қизиқишмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида 7,9 млрд. тенгелик 14та кўп қаватли уй (768та квартира, 53,2 минг кв.м) қурилишига иккинчи даражали банкдан насия олган хусусий қурилиш компаниясига Минтақавий мувофиқлаштириш кенгаши қарори билан 7 фоизли субсидия бериш қўллаб-қувватланди. 

Бу уйлар жорий йилда қуриб, битка­зилади.

Куни кеча топширилган уйлар “Нурли ер” уй-жой қурилиши дастури доирасида “Самурық Қазына” ҲЖ ҳамда “Ақмойнақ” МЧБ маблағи ҳисобидан бунёд этилди. Мазкур уй-жой мажмуасида иккита 3 қаватли 36 хонали ва иккита 5 қаватли 48 хонали уй қад кўтарган. Келгусида Шимкент шаҳрида уй-жой қурилишини жадаллаштириш  мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга оширилади.

М. УСМОНОВА. С. ИСАМАТОВ тасвирлари, 2018-04-27, 10:18 558
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.