26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Анормат МАМИРШИҚОВ: «Халқимиз билан фахрланаман!»

Анормат Мамиршиқов 1972 йили Алмати Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатиб, меҳнат фаолиятини вилоят касалхонасида бошлаган. 1973-2012 йилларда Тўлебий туман касалхонасида врач, бош врач ўринбосари лавозимларида ишлаб, шу ердан нафақага чиққан. Туман халқ назорати қўмитасининг аъзоси ҳамда туман касалхонаси касаба уюшмаси қўмитасининг раиси бўлган. Туман, вилоят, республика ва собиқ Иттифоқнинг фахрий ёрлиқлари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланган. Қозоғистон мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан Президентнинг «Алғис хати» билан мукофотланган.

Олий тоифали жарроҳ Анормат Мамиршиқов Тўлебий туман касалхонасининг жарроҳлик бўлимига раҳбарлик қилган 20 йил давомида бўлим вилоятда ва республикада илғорликни қўлдан бермай келган.

– Юртимиз мустақилликка эришгач, тиббиёт соҳасига эътибор кучайди, – эслайди шифокор. – Мен бўлим мудири лавозимида ишлаганимда беморларнинг тез шифо топишлари, тиббиёт ходимларининг самарали фаолият юритиши учун зарур имкониятларни яратиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини жаҳон андазалари даражасига етказиш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтириш, малакали, иқтидорли мутахассисларни жалб этиш каби долзарб масалалар кун тартибидан тушмади.

Жарроҳлик тиббиётнинг энг мураккаб соҳаси. Ўз даврининг таниқли жарроҳлари билан ёнма-ён меҳнат қилган Анормат ака Марказий Осиё ва МДҲ республикалари хирургларининг анжуманларида иштирок этиб, соҳадаги илғор иш тажрибаларни ўрганди. Ошқозон-ичак, жигар ва ўт, буйрак касалликлари, ўпка ва нафас йўллари, қалқонсимон бездаги бузилишлар бўйича ўрганганларини вилоят миқёсида оммалаштиришга ҳаракат қилди. 

– Вилоятимиздаги барча туман шифохоналарида, тез тиббий ёрдам бўлимларида шогирдларим меҳнат қилишади, – дейди А. Мамиршиқов. – Авваллари мутахассислар етишмаслиги сабабли шошилинч равишда туманларга боришга ва қийин шароитларда жарроҳлик амалиётларини бажаришга мажбур бўлар эдик. Бугунги кунда мустақилликнинг шарофати билан чекка туманларимизда ҳам юқори малакали ҳамкасбларимиз замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган хоналарда мураккаб жарроҳиларни амалга оширишмоқда. Чунончи, мен кўп йиллар меҳнат қилган туманнинг бош касалхонасида ҳам ҳозир телетиббиёт ривожланмоқда.

– Оилангиз қишлоқдаги намунали оилалардан бири...

– Оила мен учун доимо муқаддас бўлиб келган. Фарзандларим эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишиб чиқсин, деб Яратгандан тилаган эдим, ижобат бўлди. Ассамблея йили муносабати билан ҚХА ўтказган танловда оиламизнинг ғолиб бўлгани бунинг далили.

Узоқ йиллар шифокорлик касбини улуғлаб келган, бир жамоада меҳнат қилиб, ана шу машаққатли меҳнатидан мамнун бўлишлик, халқ ибораси билан айтганда, фарзандларини “уйли-жойли” қилиб, набираларга бобо бўлиш ва “Мен бахтли инсонман!” дейиш, жуда катта гап. Беморларидан “Қўли енгил жарроҳ” таърифини эшитган шифокор Анормат Мамиршиқовга мана шу бахтиёрлик бардавомлигини тилаймиз.

P.S. Анормат Мамиршиқов 70 ёшга тўлди. «Жанубий Қозоғистон» газетаси таҳририяти уни таваллуд айёми билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат тилайди.

Б. ДЎСМАТОВА, 2018-04-28, 10:36 696
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.