26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хотиротга айланажакмиз...

Туғилиш билан ўлим, қувонч билан қайғу, яхшилик билан ёмонлик қоришиб кетган ҳаётда, неча аждодларимиз бу тупроқни муқаддас қилиб ётганларини, вақти келиб биз ҳам мана шу тупроққа қўшилиб кетишимизни кўз олдимизга келтириб яшашимиз лозим, деб ўйлайман.

Чунки абадият олдида инсон умрининг нақадар қисқа экани, бу ёруғ дунё ҳаммага ҳам ғанимат экани, бир зумнинг ўзида менга кўп нарсаларни англатади, тирикликка, яқинларимга, дўсту улфатларимга чексиз муҳаббат уйғотади.

Баҳодир. Исми жисмига монанд, юриш-туришида, муомаласида ўзбекона лутф мужассам шоир, ёзувчи, устоз, меҳрибон дўстим Баҳодир Собит билан бир маҳаллада ўсдик, бир мактабда билим олдик.

Баҳодир Собит филология факультетини Тошкентда тамомлаб келгач, Турбат қишлоғидаги “Янгитирлик” тўлиқсиз ўрта мактабида ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс берди. Юзлаб муносиб шогирдлар тайёрлади. У Ўзбекистон халқ ёзувчиси Туроб Тўлани устоз сифатида қадрлаб, унинг фотиҳасини олган ажойиб ижодкор эди.

Кутилмаган ўлим уни орамиздан олиб кетди. У дилкаш, одамларни ортидан эргаштира биладиган, каттага ука, кичикка ака, ташкилотчи, доно дўст эди.

Агар ҳаёт бўлганларида бугун яна бир чиройли даврада унинг таваллуд айёмини нишонлаган бўлардик. Афсус... Унинг ижодий ҳамда меҳнат фаолияти барчамизга ўрнак бўлиб қолаверади.

Оилада вафоли ёр, суюкли ота, меҳрибон бобо Баҳодир турмуш ўртоғи Ҳурриятхон билан ажойиб ўғил-қизларни вояга етказди. Бугунги кунда ота насиҳати билан униб-ўсган ўғил-қизлари жамиятимизнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилмоқдалар.

Йиллар ўтаверади, хотира бор экан, ўтган инсонлар руҳи ёдланиб, эъзозланиб, қадр топаверади.

Қазиғурт туманининг фахрий фуқароси, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Баҳодирнинг ёрқин сиймоси қалбимизда абадий сақланади.

Рихсибой АБДУЛЛАЕВ, синфдош дўсти, 2018-04-28, 10:39 1020
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.