26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қуёш каби барчага баравар

Туркистон шаҳридаги ўзбекзабон энг йирик мактаблардан бири Ҳикмат Ажиметов раҳбарлик қилаётган А. Навоий номли даргоҳ ҳисобланади. Ўтган ойда фаол ўқитувчилар ва ота-оналардан иборат 20 кишилик ташкилий қўмита тузилиб, мактабнинг 90 йиллик юбилейига тайёргарлик режалари белгиланди. 

Мактабнинг ҳар иккала ўқув корпуси ўтган асрда бунёд этилган. Жорий йилда икки қаватли эски бино давлат бюджети ҳисобидан таъмирланади. Ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ишлари учун маблағ зарурлиги боис «Мактабга йўл» акцияси ташкил этилди. 

Мажлислар зали ота-оналар, ҳомийлар ва ҳимматли инсонлар билан гавжум. Директор Ҳ. Ажиметов галдаги режаларига тўхталди. Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, ХҚТУ клиникаси олий тоифали кўз шифокори Баҳодир Ҳабибуллаев, фармацевтика бўйича олим, мактабни 1959 йили “олтин медаль” билан битирган тиббиёт соҳаси устози Абдурайим Юсупов, фахрий дизайнер, ҳунарманд Носир Ҳамроқулов, «Ақ жол» қурилиш ташкилоти раҳбарининг ўринбосари Рўзимуҳаммад Ризоев, «Гранд Микс» корхонасидан Мирзамаъруф ота, мутасадди Маъмиржон Эргаш ўғли, фахрий темирйўлчи Эркин Қолимбетов, Чоға қишлоғидан фахрий ветеринар Одил Меҳмонхўжаев, «Үлес» хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров, устоз Қодир Сулаймонов, меҳнат фахрийси Озода Зарипова каби ўнлаб инсонлар мактаб юбилейига фаол тайёргарликни қизғин қўллаб-қувватладилар. 

Б. Ҳабибуллаев Навоий номли мактабни тамомлаган кўплаб собиқ битирувчилар Тошкент шаҳрида эканлигини таъкидлаб юбилейга тайёргарлик дарагини уларга ҳам етказиш таклифини айтди. 

«Мактабга йўл» акциясида ота-оналар қўмиталари, фан бирлашмалари етакчилари, устозлар, ҳомийлар фаол қатнашдилар. Акция бошланди ва юбилейга қадар давом этади. Барча собиқ ўқувчиларни қадрдон мактаблари ободончилиги, кўркамлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшишга чақирамиз. 

А. Навоий номи ва тимсоли мисли қуёш барчага баравар қадрли. 

Алоқа телефони: 2-62-89. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-04-28, 10:45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.