26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Санъат – дўстлик соҳилларини боғловчи кўприкдир

Қозоғистон ва Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери илк бор кейинги йилларда икки давлат, икки халқнинг ўзаро муносабатларида кескин ижобий бурилиш кузатила бошлади, десак, муболаға бўлмас. Чегарадаги ортиқча расмиятчиликлар бартараф этилди, автобус, поезд ва самолёт қатнови қайтадан йўлга қўйилди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида, айниқса, маданият ва санъат соҳасида ўзаро ҳамкорлик бирмунча жонланди, ижодкорларимизнинг борди-келдиси кучайди, Навоий ва Абай, Ойбек ва Мухтар Ауезов, Ғафур Ғулом ва Сабит Муқановлар дўстлиги даври қайтгандай гўё!

Президентимиз Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан 2018 йилнинг Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши ва шу йил 15 март куни Астанада ўтган унинг расмий очилиш маросими дўстлик муно­сабатларимизга янгидан туртки берди. Шунинг натижаси ўлароқ май ойи бошларида Ўзбек Миллий Академик драма театрининг вилоятимизга гастроль сафари кутилмоқда. Сафар арафасида Жанубий Қозоғистондаги театрлар фаолияти билан танишиш, ташкилий масалаларни ҳал қилиш мақсадида театр директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масудов шаҳримизга ва даставвал таҳририятимизга ташриф буюрдилар. Раҳбарият ва журналистлар билан қисқа мулоқотдан сўнг муҳтарам меҳмонни суҳбатга чорладик.

– Фатхулла ака, ташри­­­фин­­­­­­­гизни ҳокимликдан, ма­да­­­­­­­­­­­­­­­­­­ни­­­­­ят бошқармасидан ёки те­­­­­­атр­­­­­­­­­­­­­лардан эмас, нега ай­нан “Жа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нубий Қозоғистон” таҳ­ри­­­­­­риятидан бошладингиз? Га­­­­­­зетага ва журналистларга эҳ­­­тиром белгисими бу, ё бошқа сабаби борми?

– Э-э-э... қаламкашлар ба­­­­рибир синчков бўлишади-да, сезиб қўйдинглар-а. Энди бои­­­­­си­ни бир бошдан айтиб бер­­­­­­­­­­­масам бўлмайди, шекилли. Бун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дан икки ойча муқаддам Жа­ну­­­­­­бий Қозоғистон вилояти деле­гациясининг таркибида Тошкентга борган бош муҳаррирингиз Алишер Сотволдиев билан та­содифан танишиб қолдик. Суҳ­­­бат асносида унинг газетада ишлашини билгач, 30 йил илгари мен билан бир ҳарбий қисмда хизмат қилган полкдошим, ас­карликда ҳам журналистлик фао­лияти билан танилган қадрдон дўстим Авазхон Бўронбоевни қи­дириб топишда ёрдам беришини илтимос қилдим. У кулиб: “Сиз сўрасангиз, топамиз-да”, деди, кейин ўзи бошчилик қилаётган таҳририятда ишлашини маълум қилди, телефон рақамларини берди. Авазхон билан боғланиб, таҳририятда учрашишга кели­шиб олган эдик. Мана, кўриб турганингиздек, гастроль баҳона – дийдор ғанимат. Лекин, айтиб қўяй, журналистларга ҳам ҳур­матим баланд.

 – Сир бўлмаса, айтинг-чи, театр жамоаси мухлисларни қандай асарлар билан сийла­моқчи? Биз яхши кўрадиган, машҳур санъаткорлар ҳам келишадими?

– Театримиз май ойида Шим­кент шаҳри ва Сайрам даҳасидаги вилоят ўзбек дра­ма театрида, Сайрам туманининг Оқсувкент, Қо­ра­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­булоқ қишлоқларида репер­­­туаримиздаги энг сара асар­лар­­­­дан иккитасини – Иззат Сул­­­тоннинг “Имон” драмасини ва Эркин Хушвақтовнинг “Кўнгил” комедиясини намойиш қилади. Спектаклларда ролларни Ўзбе­­кистон ва Қорақолпоғистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Му­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳаммадали Абдиқундузов, Ўзбе­­­кистон халқ артисти Муқад­дас Ҳо­лиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зуҳра Ашу­рова, Абдураим Абдуваҳобов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев ва бошқа таниқли актёрлар ижро этишади. 

– Асарларнинг мазмунини қисқача айтиб бера оласизми?

– Албатта, “Имон” драмасининг номиёқ айтиб турибди, мазкур асар имон – эътиқод ҳақида, маъна­вият ҳақида. Имонли одам­­­­­­­­­­­­­­­нинг маънавияти юксак бў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­­­­­ди. Имонли одамлар Ва­та­­­нига, халқига, ота-онасига, ои­ласига ва касбига ҳеч қачон хиё­­­­­нат қилмайди. “Кўнгил” спек­так­лида эса оилавий мавзу кў­тарилиб, аёл кўнгли қанчалик нозик эканлиги очиб берилган. Бош қаҳрамон – Онани оилани тиклаш учун ҳамма нарсага тай­ёр замонавий қаҳрамон десак ҳам бўлади. Асарда кўнгилни асраш деган мақсад бор ва ундан томошабинлар оиладаги ёруғликни, гўзалликни, меҳрни кўриб, ибрат олиб чиқиб кетади. Бу асар ҳар бир оиладаги эр-хотин, фарзандларни бир-бирларига меҳрли, оқибатли, эътиборли бўлишга ундайди. Турмушдаги айрим муаммолар эса енгил кулги остида танқид қилинади.

– Телевизорда кўриб қол­дим, яқинда янги асарни саҳ­­налаштирибсизлар...

 – Ҳа, буюк қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан ёзувчининг “Оқ кема” асарини саҳналаштирдик. Унинг премьераси муваффақиятли ўтди. Дарвоқе, спектаклни та­­­ниқли қозоқ режиссёри, Қозо­ғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Абубакир Рахи­мов саҳналаштирди. Бу йил Қир­­­­­­­­­­­­­ғизистонда ўтадиган Халқаро театр фестивалига ана шу саҳна асари билан бормоқчимиз.

– Ҳар бир инсоннинг, айниқса актёрнинг ўзи ҳавас қиладиган, уларга ўхшашга интиладиган “кумир”лари бўлади. Сизнинг “кумир”ингиз ким(лар)?

 – Улар СССР халқ артистлари Шукур Бурҳонов ва Асанали Ашимов, машҳур актёрлар: фран­цуз Ален Делон, итальян Ан­­­­дриано Члентанолар. Би­­­­роқ мен бу театр ва кино юл­­­­­­дузларига айнан тақ­лид қил­­­мадим, балки уларнинг ак­тёрлик маҳоратига тан берган ҳолда, санъатини чуқур ўр­­­­­­гандим, улар­­­даги бор яхши жиҳатларни ўзимда мужассам этишга ин­тилдим.

– Санъат оламига қандай кириб келгансиз?

 – Дадам бизни жуда ёшли­­­ги­миздан китоб му­­­то­­­­лаасига, мусиқага, театр санъатига ошуфта қилган. Тош­­кент шаҳ­­ридаги Муқи­мий номли театрда қўйи­ладиган спек­­­­таклларга оиламиз билан бо­рар эдик. Дадам ва онам саҳна асарини томоша қилиб бўлгач, уйга етгунча муҳокама қилиб ке­лишар, мунозарага бизни ҳам жалб этар эдилар. Шуларнинг таъсиридами, мактабни тамом­лагач, Тошкент театр ва рассом­­лик санъати институтига ўқишга кирдим. 

– Фатхулла ака, театр соҳа­сида 30 йилга яқин фаолият кўрсатиб келяпсиз, қайси рол­лар сизнинг ҳаётингизда ало­­ҳида ўрин тутди?

 – Актёр ижро этган катта-кичик ролларнинг ҳаммаси у учун қадрли. Ота-она учун болалари қандай бўлса, ролнинг ҳам катта-кичиги, яхши-ёмони бўлмайди. Ўз мухлисларимга эга актёрман, бунинг учун Яратганга минг марта шукроналар айтаман.

Ойбекнинг “Қутлуғ қон” аса­рида Йигит, “Сеҳрли апельсин” эр­­­тагида Шаҳзода, “Туҳ­­­­­­­­­­­­­­­мат”да Умид, “Мирзо Улуғбек” дра­­­­­­­­­масида Али Қушчи, “Ўтган кун­­­­­­­­лар”да Абдуҳаким, “Хотинлар га­­­­­­пидан чиққан ҳангома”да Қу­­­­вонч, “Шум бола”да Омон, “Али­шер Навоий”да Соҳибдоро, Ман­­­­сур, “Соҳибқирон”да Ало­­­вуд­дин, “Машраб”да мулла Боқий, “Ҳаётдан тўйган тун” да Асан, “Кун­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дузсиз кечалар”да Ойбек, “Қирол Лир”да француз Қироли, “Усмон Носир”да Усмон, “Адибнинг умри”да Ойбек, “Уч кунлик дунё”­­­­­­­да Абдусаттор, “Талваса”да ки­­­­чик фарзанд, “Чўртан балиқ амри билан”да Қорбобо, “Нажот истаб”да Мурод, “Нексия”да Талъат, “Абулфайзхон”да Раҳим­­бек, “Умр шомидаги бахтда” про­курор, “Ал Фарғоний”да Дил­мурод, “Энг сулув келинчак”да Абдулла ва бошқа кўпгина рол­­­­­­­­­­­­­­­­­ларни ижро этдим. Бундан таш­­­қари, талай кинофильмларда бош қаҳрамон тимсолини яратиб, 500дан ортиқ хориж фильмлари дуб­­­­­­­­­­ляжида овоз бердим.

2001 йили “Усмон Носир” спек­­­­­­таклидаги Усмон Носир роли учун “Йилнинг энг яхши эркак роли” номинациясига сазовор бўлдим.

– Оилангиз ҳақида икки оғиз айтиб ўтсангиз. Изингиздан бо­ра­ётганлари борми?

– Умр йўлдошим Гулираъно боғчада тарбиячи бўлиб ишлай­дилар. Уч нафар фарзандимиз бор. Катта ўғлим Ҳабибуллоҳ – тадбиркор. Қизим Гулноза тур­­­­мушда. Кенжа ўғлим Абдуллоҳ ота касбини эгалламоқда. У ҳам келгусида ажойиб ролларни иж­ро этиб, халқ меҳрини қозонса, дейман.

– Қизиқарли суҳбатингиз учун  раҳмат!

Саодат ШАРИФБОЕВА суҳбатлашди, 2018-04-28, 10:53 173
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.