26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким ҳузурида – бош консул

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Хитой Халқ Республикасининг Алматидаги Бош кон­сули Чжан Вэй раҳбарлигидаги Хитой консулхонаси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки эл ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Ўз навбатида минтақа раҳбари вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, келажакда ривожланиш имкониятлари ва амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида  гапириб берди.

– Бугунги кунда икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлиги ва турли соҳалардаги тиғиз муно­­­­­­­­­­­сабатлари ривожланиб бормоқда. Масалан, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги Индус­­трлаш­тириш ҳамда сармоялар соҳасига доир ҳамкорлик шартномаси доирасида 51та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шу жумладан, бизнинг вилоятда қўшни давлат билан 5та қўшма лойиҳа йўлга қўйилган, – деди Ж. Туймебаев.

Жанубий Қозоғистон вилоятига тўртинчи са­фари эканини таъкидлаган Бош консул, ҳар са­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­фарида минтақа барча йўналишлар бўйича ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлаётганини айтди.

– Бу ерда сармоядорлар учун қулай шароитлар яратилган. Шу боис ҳам иккала томон учун самарали таклифларимни билдирсам. Масалан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаси, маиший қолдиқларни қайта ишлаш, энергия манбаларини ривожлантириш, шаҳар ҳамда бозор инфратузилмаси қурилиши доирасидаги ҳамкорлик кенгайтирилса, – деди Чжан Вэй.

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев икки томоннинг ҳам ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ўз таъсирини кўрсатадиган таклифларни қўл­лаб­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қув­­­­­­­­­­­­­­­­ватлашини таъкидлаб, икки Давлат раҳ­­­­­­­­­­­­­бар­­­­­­­­­­­­­­­­­ларининг ташаббуси билан йўлга қўйил­ган “Нурли йўл” дастури ва “Ипак йўли”ни янги­лаш лойиҳаларини сифатли амалга ошириш йў­на­лишида ҳамжиҳатликда меҳнат қилиш ниятини билдирди.

М. УСМОНОВА, 2018-04-28, 11:00 593
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.