26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Концентратни бойитадиган цех Кентовда ишга туширилади

Жорий йилнинг август ойида Туркистон – Кентов йўлини ўртача таъмирлаш ишлари тугалланади. Ҳозир бу ерда Қарағандининг “Самал” МЧБ қурилиш ишларини юритаётир. Ушбу лойиҳага республика бюджетидан 548 млн. тенге ажратилган. 

Икки шаҳарни улаб турган йўлнинг умумий узунлиги 26 чақирим. 1981 йили қурилган йўлда 2007 йилдагина ўртача таъмирлаш ишлари ўтказилган. Орадан 10 йил ўтгач қайта таъмирланаётган йўл қурилишида 40га яқин маҳаллий фуқаро иштирок этмоқда. 

Кентов шаҳрига иш сафари билан борган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев қурилиш ишларини сифатли ҳамда қисқа муддатда тугатишни топширди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими шаҳардаги “Статус эверест” МЧБнинг иши билан танишди. 2016 йил декабрь ойида ишга туширилган цех қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланади. Корхона флэкс, гранула ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг умумий қиймати – 100 млн. тенге. Йилига 800 тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш қувватига эга ушбу цехда 25 киши иш билан таъминланган.

– Хомашё етарли. Пластикнинг уч турини қайта ишлай оламиз. Агар, маҳсулотимизга эҳтиёж ортса, унинг кўлами ҳам, ишчилар сони ҳам ўсади, – дейди “Статус эверест” МЧБ директори Санжар Сулаймонов.

Кончилар шаҳрида жорий йилнинг июль ойида рангли металлар концентратини бойитадиган “Кентов полиметалл” МЧБ иш бошлаш арафасида. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 650 млн. тенгени ташкил этади. Ишлаб чиқариш қуввати – йилига 15000 тонна тайёр концентрат чиқариш.

– Хомашё сифатида Ақтўбе вилоятида жойлашган собиқ “Юбилейный” олтин кони билан Сўзоқ туманидаги “Күмісті» сачрама олтин конининг рудаларидан фойдаланамиз. Сармоявий лойиҳа икки босқичдан иборат. У тўлиқ амалга ошиб, ишга тушганда «Қазмырыш» ҲЖ ва «Қазақмыс» ҲЖга қарашли ишлаб чиқариш корхоналарини тайёр маҳсулот билан таъминлай оламиз, – дейди «Кентов полиметалл» МЧБ муҳандис-қурувчиси Азамат Сулейменов. 

 Ҳозирги кунда биродарлик «Мирғалимсой» конининг эски биносини сотиб олган. Асосий ишлаб чиқариш цехларида монтаж ишлари юритилмоқда. 

– Кентов шаҳридаги сармоявий имкониятлардан самарали фойдаланиш керак. Бунинг учун илғор илмий лойиҳаларни тайёрлаб, бурунги фаолияти тўхтаб қолган коннинг келажагини чамалаб, таҳлил қилганимиз дуруст. Яқин орада бу масалани қайта кўриб, аниқ хулоса чиқариб оламиз, – деди Жансейит Қансейитули.

Ускуналарнинг асосий қисми Хитойдан сотиб олинган. Агар лойиҳа тўлиқ амалга ошса, бу ерда 110 киши муқим иш билан таъминланади.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-05-22, 11:22
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.