26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Биринчи маош

Бугун биринчи маошимни олдим. Хурсандман. Лекин  ёзилмаган қоидага биноан, ҳамкасбларим ва устозимга уни «ювиб беришим» керак экан. Ойлигимнинг бир қисми кетса кетар, деб устозимнинг олдига бордим. 

– Холмат ака, биринчи мао­­­­­шимни олдим. Менимча, ҳали­гини олиш керак, – дедим мен. – Фақат, билмадим, умримда би­­ринчи марта...

Устозимнинг ҳорғин чеҳраси ёришиб кетди. 

– Албатта олиш керак, – де­­­­­­­­­­­­­­­­­­ди у. – Дарҳақиқат, бу би­рин­чи маошинг. Ҳаяжон­­лана­ёт­гандирсан, тағин бозорга бориб, пулингни олдириб қўйма, иш вақти тугади, бирга бориб оламиз.

Холмат ака билан шаҳар кў­­часидан кетиб боряпмиз. «Қаёқ­қа кетаётган экан? – ўй­ладим мен. – Балки, аввал та­­­­мадди қи­либ олайлик, деб, қим­­мат қаҳ­­­­­вахоналардан бирига олиб ки­рармикан?»

Йўқ, ёнидан ўтиб кетдик. Савдо марказига кирдик. Зар­гарлик дўконига қараб кета­ётганини кўриб, оёқларим ча­лишиб кетди. Узуклар соти­ладиган бўлимда тўхтади. 

– Бизга энг яхши тилла узук­ларни кўрсатинг, – деди у. 

«Балки, менинг  пулимга қизи  ёки хотинига совға олмоқчидир», – ўйладим мен.

– Энг яхшисини танла, – деди устозим. 

 Мен норозилигимни билди­ролмай, ноилож, битта узукни танладим. 

– Қани энди бойлигингизни чиқа­ринг, – деди Холмат ака. 

Ойлигимнинг ярмидан кўпини сотувчига бердим.

Сўнг гул сотилаётган томон­га қараб юрдик.

– Бизга энг яхши гул­дас­­­­­­­тан­­гиздан  беринг, – деди  устозим сотувчига ва менга, пулини тўла, дегандай имо қилди. 

Мен ўзимни ҳайрон бўлгандай кўрсатдим. Уста бунга эътибор бермади. Сотувчи айтган пулни бериб, қип-қизил гулдастани қў­­­­­­­лимга олдим ва буни нима қи­­­­­­­­­­­­­­­­­­ла­ман, дегандай устозимга қа­­­­­­радим.

– Буларни онангга олиб бориб бер. Биринчи маошимдан, де. Тасаввур қил, қандай қувонади, – деди ва қўлимни қаттиқ қисиб, дўкондан чиқиб кетди.  

2018-05-03, 10:41 618
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.