26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қисмат

Марҳумларни хо­тирлаш – ти­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рик­­­­­лар­ни қадрлаш демак­­дир.

Бугун биз 72 йил­лик умри­нинг ет­­ти йилини Со­­вет Ар­­миясига, 47 йи­­­­­­­­­­­­­­­­­ли­ни эса ёшлар тар­­­биясига бах­­­шида этиб, ҳамюртлари қалбида ёрқин из қолдирган қорамуртлик ажойиб инсон Ҳабитқул Қур­­­­­­­­­­бонқулов ҳақида ҳикоя қила­миз.

Саробга айланган орзу

Ўтган асрнинг бошларида Қурбонқул ота ва Сифат ая  хонадонида тўрт қиздан сўнг дунёга келган фарзандга ота-онаси Ҳабитқул деб исм беришган экан.

Ўша йилларда Қорамуртда турмуш ўта ночорлиги сабабли ёш оила вақ­тинча Тулкибошга кўчиб боради. “Кам­бағални туянинг устида ҳам ит қопибди” деганларидек, уларнинг оиласи ҳали оёққа турмай, фожиа рўй беради, 1928 йилнинг қишида овдан қайтаётган Қур­­бонқул ота қор кўчкиси тагида қолиб, ҳалок бўлади.

Беш фарзанд билан бева қолган Сифат ая оиласини асраб қолишида тулкибошлик амакиси – Пирназар дода бор ёрдамини аямайди. Ҳабитқулни темир йўл вокзали яқинидаги қозоқ мактабига ўқишга юборишади. У эп­чил­­лиги, зукколиги ва тиришқоқлиги туфайли бошқа болалар билан тез тил топишиб, дўстлашади. Дарcдан бўш пайтларда бозор ҳамда вокзалда йў­ловчиларга хизмат қилади, оила тебратишда онасига мададкор бўлади. Кечалари эса ўтириб, қалбини илм нурига тўлдиради. 

30-йилларнинг бошларида Қорамурт қишлоғида рўй берган ижобий ўз­гаришлар натижасида 1933 йил Ҳабитқул оиласи билан она юртига қайтиб келади ва етти йиллик мактабни Манкент қишлоғида тамомлайди.

1936-1939 йиллар мобайнида Чимкент педагогика билим юртида таҳсил олади ва сўнг Қорамуртдаги 1-сонли Калинин номли тўлиқсиз ўрта мактаб (ҳозирги Киров)да ўқитувчи бўлиб фаолиятини бошлайди.

Эндигина 18 баҳорни қаршилаган Ҳабитқул 1939 йилда Совет Армияси са­фига чақирилади.

Унинг аскарлик муддати тугашига бир неча ой қолганда мамлакатимизга немис фашистлари хиёнаткорона бостириб киради. Ҳабитқул ҳам ҳамма қатори Ватан ҳимоясига сафарбар этилади.

Белоруссиянинг Ғарбий қисмида ас­карлик бурчини ўтаётган пайтда оғир яраланиб, эс-ҳушини йиққанда душман қўлига асир тушганини фаҳмлайди... Ёнида қорабулоқлик Тураш ва Мақсуд деган аскарлар бўлган экан. 

Асирликдаги хорлик, зўровонлик, очлик ва бошқа қийинчиликлар ёш Ҳа­битқулнинг қаддини буколмади. У бир неча марта асирликдан қочади, яна қўлга тушади. Асирларни жазоловчи ҳарбий отряд томонидан шафқатсиз жазоланади, ҳатто бир сафар немислар асирларни қатор қўйиб, шаҳмат тартибида оти­­шади, натижада 10 нафарига ўқ тегиб, 11 нафари омон қолади. Бир сафар ле­­­­гионерлари (зобитлари) олдида Қуръони Каримдан оят ўқиб, уларнинг ишон­­­­­­­­чини қозониб, тирик қолган. 

Немисларга хизмат қилишдан, ўлимни афзал кўрган Ҳабитқул яна таваккал қилиб, асирликдан қочади ва тасодифан Совет Армияси қисмларига дуч келади. Синовлардан ўтгач, 3-Белорусь фрон­тида хизматини давом эттиради. 

Уруш тугашига бир неча ой қолганда ўнг кўзидан яраланиб, 1945 йилнинг январь ойида ҳарбийдан бўшатилади.

Ҳабитқул Қурбонқулов 1946 йи­ли Ал­мати давлат ҳуқуқшунослик инс­ти­­­­­тутига қабулланади. Лекин, институт ди­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рек­торининг ўринбосари, доцент М. Зусманнинг 1949 йил 21 апрелдаги маълумотномасига кўра “гўё таржимаи ҳолидаги институт учун муҳим аҳамиятга эга айрим фактларни яширганлиги учун” талабалар рўйхатидан ўчирилади. Тўғ­­­­­­­ри, қаҳрамонимиз инс­титутга ки­риш учун топширган ҳуж­жат­ларида ай­­­­­­­­рим маълумотларни кўрсатмаган бў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лиши мумкин. Шундай қилиб, ўтган аср­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­нинг ўрталарида ҳам­юртларимиз ора­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сидан етишиб келаётган инсоннинг ҳу­­­­­­­­­­­­­­­­­­қуқшуносликка бўлган орзуси саробга ай­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ланди.

Ёшлар тарбиясига бахшида умр

Қалби тўла дард, хўрлик ва алам билан Ҳабитқул ака ноилож Алматидан она юртига қайтиб келади ва оиласи билан Қоратош туманининг Шарап­хана қишлоғига кўчиб кетиб, 1951 йилгача у ердаги Сталин номли етти йиллик мактабда ўқитувчилик қила­ди. Шу билан бирга, 1949-1950 йил­ларда Георгиевкадаги 25-сонли рус ўрта мактабини тезкор усулда бити­риб, Чимкент Давлат ўқитувчилар инс­­титутида, сўнг, Педагогика инсти­тутида таҳсил олади ҳамда Киров ва Гагарин номли мактабларда ум­ри­­­­­нинг охиригача рус тили ҳамда ада­­биётидан ёшларга сабоқ беради. Шу билан бирга Қорамурт қишлоғини ободонлаштириш, табиий газ келтириш, йўлларни асфальтлаш, мактаблар, Маданият уйи қурилиши, Балдиберек те­мир-бетон каналини бунёд этишда унинг хизматлари беқиёс. Чунки у рус, қозоқ, ўзбек тилларини пух­та билиши, ҳуқуқ институтида олган билими туфайли юқо­ри идораларга турли мавзуларда ёз­ган хатлар ҳеч бир ташкилот, корхона раҳбари ёки амалдорни бефарқ қолдир­маган. 

Натижада Ҳ. Қурбонқуловнинг кўп йиллик сермаҳсул меҳнати туман, вилоят раҳбарлари, ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди.

“Қозоғистон халқ маорифи аълочиси” унвони, УВУ йилларидаги жанговар хизматлари учун I, II даражали “Ватан уруши”, “Жасурлиги учун”, “Жанговар хизматлари учун”, “Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган Ғалаба учун” ва бошқа кўплаб орден ва медал­лар бунинг далили.

47 йиллик умрини ёшлар тарбиясига бахшида этиб, кўплаган малакали кадрларни тайёрлашда ҳормай-толмай тер тўкиб, халқимиз ҳурмат-иззатини қозонган оташқалб устознинг юраги 1993 йил 7 декабрда уришдан тўхтади. Лекин унинг порлоқ хотираси заҳматкаш қорамуртликлар, ҳамкасблари ҳамда шогирдлари қалбида абадий сақланади.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-05-03, 10:51 157
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.