26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятимизда дастлабки кўкламги ҳосил йиғиштириб олинмоқда

Кўкламги дала ишларига эрта тайёргарлик кўра­­­­­­­­­­­­­­диган Сариоғоч ва Мақтаарал туманлари сабза­воткорлари эртанги карам узишни бошлашди.

Бугунги кунда Мақтаарал туманининг Атаме­кен қишлоқ округи деҳқонлари дастлабки карам ҳосилининг 20 тоннасини Атиров шаҳрига, сарио­ғочликлар 15 тоннадан зиёд маҳсулотни Алмати шаҳри ва Шимолий вилоятларга жўнатишди.

Мақтаарал туманида февралнинг бо­ши­да 892,5 гектарга экилган, бугунги кунда етилган карамга вилоятимизда ҳам ха­ридорлар оз эмас. Карамни йилига уч мар­­та экадиган сариоғочлик деҳқонлар 1,5 минг гектар ерга эртаги навни экса, ёз ва куз ойларида 5500 гектарга экиннинг кечки навини экади.

Мақтаараллик деҳқонлар эса оғирлиги 1-1,5 килодан ошмайдиган карамнинг “нидерлан-пандион” навини эккан. Эрта­пишар бу навга европаликлар ҳамда рос­сияликлардан талаб жуда катта.

Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича жами 320 минг гектар ерга лалми экинлар экилган. Шундан 42 минг гектари ғалла, 109,5 минг гектар маҳсари, 51,6 минг гектари беда, 15,5 минг гектари картошка ва 60 минг гектари полиз, 41 минг гектари сабзавот экинларидир.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-05-03, 10:55
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.