26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Масъулиятли палла

Жанубий Қозоғистон вилояти юртимизда “оқ олтин” етиштирадиган ягона минтақа ҳисобланади. Айни кунларда миришкор деҳқонларимиз чигит экишни бошлаб юборишди.

Маҳаллий тўқимачилик са­­ноати ривожланишининг асо­­сини ташкил этадиган ви­лоятда жорий йили 100 минг гектардан зиёд ерга чигит қадаш режаланган. Ҳозирги кунда жанубийқозоғистонлик пахтакорлар 24 минг гектар ерга чигит экиб улгуришган. Пахта етиштириш билан Арис, Туркистон шаҳарлари ва Мақтаарал, Чордара, Ўр­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дабоши туманлари шуғул­­­­­­ланади.

“Оқ олтин”нинг макони ҳисобланадиган Мақтааралда  режа бўйича 75 минг гектар ерга чигит экиладиган бўл­са, хўжаликлар жорий йил­да пахта майдонини 95 минг гектарга етказишни ре­­­­­­­­­жа­лаш­­­­­­­­­­тиришмоқда. Сўнгги кунларда ёғин­гар­­­­­чи­­­­­­­ликнинг кўп бўлаётгани сабабли, мир­­­за­­­чўллик деҳқонлар чигит қадаш ишла­­­­­­рини ўтган йилгидан 10-15 кунга кечик­тиришган. Шунга қарамай 22 минг 844 гектар ерга чигит қадалди. 

Жорий йили ҳудудда чигит етишмовчилиги кузатилмади.  Мақтаарал туманида 3 минг тонна чигит тайёрланган. Бундан ташқари, туманга Хитой ва Туркиядан ҳам уруғлик олиб келинади. Ҳозирги кунда деҳқонлар чигитни навига қараб 250-300 тенгедан харид қилмоқдалар. 1 гектар майдонга 30 кг. чигит экилади.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда ўтган йили 134,6 минг гектар ерга экилган чигитдан 330 минг тонна маҳсулот етиштирилган бўлса, Мақтаарал туманининг хирмонига 219 минг тоннадан зиёд “оқ олтин” уйилган. Пахтанинг ўртача ҳосилдорлиги гектар бошига 23,1 центнердан тўғри келган.

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2018-05-03, 10:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.