26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Сессиядан таассуротларим чексиз!”

– Ҳар йили Қозоғистон халқи бирлиги куни арафасида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг сессияси ўтади. Анъанага кўра, жорий йилда ҳам Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев иштирокида Ассамблеянинг XXVI сессияси муваффақиятли уюштирилди. Ассамблея аъзоси сифатида мазкур тадбирни тоқатсизлик билан кутаман. Чунки, Элбоши унда халқимиз келажаги, юртимиз равнақи учун аниқ қарорлар қабул қилади. Жорий йилгиси ҳам бундан мустасно бўлмади. Чунончи, Юртбошимизнинг ҳар бир сўзи менинг қалбимни ҳаяжонлантирмай қўймайди. 

Навбатдаги сессияда Элбошининг нутқи барчамизни чуқурроқ изланишга, самарали меҳнат қилишга чорлагани рост. 

Сессияда сўзга чиққан Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шерзод Пўлатовнинг Элбошига билдирган ташаккури, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат, ёшларга ғамхўрлик тўғрисидаги фикрларига тўлиқ қўшиламан.

20 йилдирки, мен шаҳар аҳолисини ун маҳсулотлари билан таъминлашда фаол иштирок этиб келаман. Астанага тенгдош корхонамнинг фаолиятидан шаҳарликлар ҳам мамнун. Энг асосийси, фаолиятимни бошлаган кундан даромадимнинг ярмини хайрия ишларига сарфлаяпман. Асосан Улуғ Ватан уруши қатнашчилари, ногиронлар, кам таъминланган, кўп болали оилалар қамраб олинади. 

2018 йил – Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилиниши ишимизни янада жонлантириб юборди. Турли мавзуларда уюштираётган тадбирларимиз икки қардош халқнинг бирдамлигини бунданда кучайтиришига ишонаман. 

Мухтасар қилиб айтганда, юртимиздаги тинчлик, фаровонлик учун Элбошимизга минг бор ташаккур айтсак арзийди!  

Ҳасан ШАРИПОВ, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси, республика ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг ўринбосари, 2018-05-03, 11:03 896
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.