26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мамлакат маҳсулотлари ярмаркаси ўтди

Қозоғистон халқи бирлиги байрами арафасида вилоят ҳокимлиги, “Даму” жамғармаси, “Оңтустік” МСМ ҳамда “Ырыс” кичик насия ташкилоти мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларининг ярмаркасини ўтказди. ”Меҳнат” оммавий тадбиркорлик дастури иштирокчилари ярмаркасида гўшт ва сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот ҳамда ҳунармандчилик буюмлари сотилди. 

Давлат дастури доирасида ўз касбини давом эттираётган 60 нафар тадбиркор шаҳарликларга маҳсулотларини арзон нархда тавсия қилди.

Чунончи, “Байтерек Агро” ИЧШ(Шимкент), хусусий тадбиркор “Рахатов” (Манкент), “СММК Жаңа талап” ИЧШ (Сайрам) вакиллари мол ва қўй гўштининг бир килосини 1250-1350 тенге оралиғида сотишди. Биринчи марта иш билан таъминлаш дастури иштирокчилари билан ўтган ярмаркада ўзгача концерт дастури, лотерея ўйинлари каби қизиқарли тадбирлар ҳам уюштирилди.

“Меҳнат” оммавий тадбиркорлик дастури доирасида “Даму” жамғармаси ва “Аграр насия корпорацияси” ҲЖ орқали 900 млн. тенге маблағ ажратилиб, натижада 180 иш ўринли 191та лойиҳа молиялаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, “Аграр насия корпорацияси”дан ажратилган маблағ қишлоқ аҳолисига, “Даму” жамғармасиники эса Кентов, Туркистон ва Шимкент шаҳарлари тадбиркорларига берилган.

М. УСМОНОВА, 2018-05-03, 11:20
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.