26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Нурсултан Назарбаев ҚХА сессиясида қатнашди

XXVI сессиянинг кун тартибидаги асосий масала “Бешта ижтимоий ташаббус – жамият ижтимоий бирлигининг таянчи” деб номланди. Мажлисда элимизнинг барча минтақаларидан келган Ассамблея аъзолари ва фахрийлари, этномаданият бирлашмалари раислари, Парламент депутатлари, Ҳукумат аъзолари, марказий ҳамда маҳаллий ижро органлари, сиёсий партиялар, диний бирлашмалар, ноҳукумат ташкилотлари раҳбарлари, ижодкорлар ҳамда зиёлилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни очган Давлат раҳбари Қозоғистон халқи Ассамблеяси элимиздаги осойишталик ва барқарорликнинг кафолати сифатида муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти ижтимоий бирлик сиёсати ягона миллатни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам эканлигини алоҳида уқтириб ўтди.

– Биз ташқи вазиятларга қарамай, бешта янги лойиҳани амалга оширишни бошладик. Бу маблағимиз ёки захираларимизнинг кўплигидан эмас. Аксинча, қозоғистонликларнинг турмушини яхшилашга туб бурилишни кўзда тутган чинакам ниятимиз туфайли амалга оширилмоқда, – деди Нурсултан Назарбаев.

Шу билан бирга, Нурсултан Назарбаев элимизда амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳаларнинг учта қоидасини санаб ўтди.

Давлат раҳбари “Бешта ташаббус” ҳозирги Қозоғистоннинг энг муҳим бешта ижтимоий муаммосини ҳал қилишга йўналтирилганини айтди.

Элбоши ижтимоий ташаббусларни амалга оширишга сарфланадиган маблағ Қозоғистон жамиятининг келажагига мўлжалланган бевосита сармоя эканлигини таъкидлаб, Қозоғистон халқи Ассамблеясига қатор янги вазифалар юклади.

Сўзи якунида Нурсултан Назарбаев халқ бирлигини янгиланган Қозоғистонни ривожлантиришнинг асосий шарти, деб таъкидлаб, қозоғистонликларни Қозоғистон халқи бирлиги куни билан табриклади.

Сессияда Виталий Ионо Тварионас ва Исламбек Тўлеубайули Салжанов Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Сессия якунида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Мурожаати қабул қилинди. Унда Ассамблея Қозоғистон халқини ижтимоий давлатнинг ҳамда миллий фаровонликни оширишнинг янги моделини бирга қуришга чорлади.

Akorda.kz, 2018-05-03, 11:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.