26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубий Қозоғистон вилоятида бу йил индустрлаштириш дастури бўйича 17ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Кеча Марказий коммуникациялар хизмати(Астана шаҳри)да минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев Жанубда Давлат раҳбари Н. Назарбаевнинг “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид режалар ҳақида брифинг берди.

Ҳоким ўз маърузасида янги марраларни биргаликда забт этиш ва мустаҳкам иқтисодиётни қарор топтириш ишида Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳам муносиб улуши борлигини, жумладан, ўтган йил натижаларига кўра минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ўсиш суръати сақланиб қолганини маълум қилди. Масалан, ялпи минтақа маҳсулотининг ҳажми 1,1 фоизга ўсган ва 2 трлн. 808,4 млрд. тенгени ташкил этган.

Минтақа раҳбари иқтисодий ривожланишнинг янги усулига алоҳида тўхталди ва Жанубий Қозоғистон қатор соҳаларда етакчилик қилаётганини таъкидлади. Чунончи, вилоят қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ҳажмининг республикадаги улуши 12,3 фоизни ташкил қилади. Алоҳида олиб кўрадиган бўлсак: иссиқхоналар – 1123 га(улуши – 80 фоиз); пахта – 286,7 минг тонна(100 фоиз); боғ маҳсулотлари – 1 млн. 264,5 минг тонна(61 фоиз); узум – 51,4 минг тонна(68,5 фоиз); мева – 90,7 минг тонна(37,8 фоиз); сабзавот – 944,2 минг тонна(25 фоиз).

Сўнг вилоят ҳокими Мактубда айтилган рақамли технологияни қўлланиш орқали қуриладиган янги индустрияларни юксалтириш борасида минтақада бажарилаётган ишларни тилга олди.

Ҳокимнинг айтишича, “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурида  2020 йилга бориб компьютер саводхонлиги даражасини 80 фоизга етказиш белгиланган бўлса, ЖҚВда бу кўрсаткич 2016 йил охиридаёқ 79,2 фоизни ташкил этган. “Ақлли шаҳар” лойиҳаси доирасида “Smart Ontustik” лойиҳасининг концепцияси ҳозирланиб, у индустриявий-ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.

– 2015 – 2019 йилларга мўлжалланган индустрлаштириш дастуридан ўрин олган республикадаги 630та лойиҳанинг 135таси ёки 21,4 фоизи вилоятимизга тегишли. Дастур вилоятимизда амалга оширила бошлагандан бери умумий қиймати 206,6 млрд. тенгелик, 9,5 минг янги иш ўринини ўз ичига олган 159та лойиҳа татбиқ этилиб, уларда 101 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жорий йилнинг ўзида  37 млрд. тенгелик 17та лойиҳани  амалга ошириш, 900дан зиёд иш ўринини барпо этиш мўлжалланмоқда. Шу йилнинг уч ойида умумий қиймати 1,7 млрд тенгени ташкил қиладиган 3та лойиҳа уддаланди, – деди ҳоким.

Бундан ташқари Жанубий Қозоғистонда тўқима кластерини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Оңтүcтiк” махсус иқтисодий минтақасида ҳозирги кунда 10та лойиҳа амалга оширилиб, 1056 иш ўрини очилган. Шу ҳудудда жойлашган 2та гилам фабрикаси минтақада илк бор замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

 

 

И. АБДУНАБИЕВ. (Вилоят ҳокимининг маърузаси газетанинг келгуси сонида тўлиқ эълон қилинади)., 2017-05-22, 11:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.