26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Умумтаълим ўрта мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари орасида вилоят миқёсидаги эссе танловининг НИЗОМИ

І. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Низом танловнинг талаблари ва тартиби, муддати ҳамда иштирокчиларини белгилаб беради.

1.2. Вилоят миқёсида қўшимча 2-иловада тавсия қилинган мавзулар бўйича сиртдан эсселар танловини (матн давомида – Танлов) Жанубий Қозоғистон вилоят методика кабинети ҳамда “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти ўтказади.

1.3. Танловда вилоятдаги умумий таълим муассасаларининг битирувчи синф ўқувчилари қатнашадилар.

ІІ. Танловнинг мақсади

2.1. Эссе ёзиш бўйича ўқувчиларнинг маҳоратини ошириш, яхши материалларни тарғиб этиш;

2.2. Ўқувчилар орасида ижод билан шуғулланувчи ёшларни аниқлаш ҳамда уларни рағбатлантириш.

ІІІ. Танловни ўтказиш тартиби ва муддати

Танлов 2017 йил 22 май куни ўтказилади.

ІV. Танловни ўтказиш шартлари

4.1. Танловда иштирок этиш учун талабнома (1-иловага мувофиқ), эссе материаллари (электрон турда) 2017 йилнинг 18 майигача қабул қилинади.

4.2. Танловга тавсия қилинган материалларга фикр билдирилмайди ҳамда улар қайтарилмайди.

4.3. Кўрсатилган муддатдан кейин келган материалларни танлов комиссияси текширмайди ва қайтармайди.

4.4. Танловда иштирок этувчилар таркиби талабномаларга асосан тузилади.

4.5. Ишни расмийлаштириш талаблари: эссе турли услубда ёзилиши мумкин (тавсифловчи эссе, мулоҳазали эссе, умумлаштирувчи эссе, аргументли эссе ва эркин мавзудаги эсселар).

Ҳарф ўлчови –14, интервал – 1,5, формат – А4, ҳажми – 200-250 сўз.

Эссенинг мазмуни ва имлоси балл тизими билан баҳоланади.

Баҳолаш мезонлари:

*   ўқувчининг мавзуни тушуниши ва тезиснинг мавзуга мослиги;

* эссенинг тузилиши ва мантиқий изчиллик;

* факт ва далилларнинг мавзуга мувофиқлиги ва қўлланиши;

* сўз маданияти;

* услуб ва мавзунинг мувофиқлиги;

* ёзма нутқнинг аниқлиги ва атамаларнинг қўлланиши;

* имло саводхонлиги;

* тиниш белгиларининг имлоси.

V. Танловни ўтказиш ҳамда уюштиришга раҳбарлик

Танловга умумий раҳбарликни Ташкилий қўмита амалга оширади. 

Ташкилий қўмитанинг манзили: Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй (эл.почта – janubiy@inbox.ru), 4-қават, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси.

VI. Тақдирлаш ҳамда танловни якунлаш

6.1. Танлов натижалари бўйича ғолиблар, совриндорлар ҳамда номинантлар аниқланади.

6.2. Ғолиб I даражали, совриндорлар II, III даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Номинантларга “Илғор фикрли ўқувчи”, “Изланувчан ўқувчи” номинациялари берилади.

2-илова

2017-2018 ўқув йилида битирувчи синф ўқувчилари учун тавсия этиладиган адабий эссе мавзулари

1. Адабиёт сенга маълум бир ҳаётий масалаларни ечишда ёрдам бера оладими?

2. Биз яшаётган жамият ва ундаги бизга юкланган масъулиятлар.

3. Касб танлаш – умр йўлини танлаш демакдир.

4. Болаликдан эсдалик бўлган, гўзал, муқаддас хотиралар.

5. Ажойиб тақдир соҳиби.

6. Инсондаги мен ёқтирган ва ёқтирмаган хислатлар.

7. Интернет – бу яхшими ёки ёмон?

8. Менинг севимли устозим. 

9. Келажак менинг тасаввуримда ...

10. Бугунги тенгдошларим нима ҳақида ўйлайди?

11. Инсон ҳаётида тақдирнинг роли.

12. Замонавий Қозоғистон менинг нигоҳимда.

13. Виждон ҳақида гап кетганда ...

14. Виртуал ҳаёт реал ҳаётдан устунми?

15. Замонавий ҳаётда меҳр-оқибат ва шафқатсизлик.

16. Эркинлик ҳақида тушунчангиз.

17. Бугунги кун минбаридан янграётган сўзлар.

18. Вақт бизни танлади ...

19. Урф-одатлар тараққиёт учун тўсиқми?

20. Шахс эркинлиги нима ва ҳаёт мазмуни ҳақида тушунчангиз?

21. Меҳр-муҳаббат боқий туйғуми? (Муҳаммад Юсуфнинг «Меҳр қолур» шеъри асосида)

22. Зулмдан пайдо бўлган бойлик таназзулга маҳкумми? (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи асосида).

23. Фарҳод – комил инсонми? (Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони асосида)

24. Сизнинг фикрингизча, шоир нима мақсадда қўшиқ жанрига мурожаат қилган? (Ҳамзанинг «Миллий ашулалар...» туркуми асосида).

25. Хожа ҳикояларида подшоҳнинг бир соат адолат қилганининг савоби барча нарсалардан ортиқлиги таъкидланади. Сиз шу фикрга қўшиласизми?

26. Инсон ўз элидан узоқда бахтли яшай оладими? (Ватан мавзусидаги асарлар асосида). 

27. Сизнинг фикрингизча, достонда Алпомишнинг ғолиб бўлиб, халқ қаҳрамонига айланишининг сабаби нимада? («Алпомиш» достони асосида).

28. Сиз Алпомиш тимсолидаги қайси хусусиятни ҳозирги ёшларда бўлишини хоҳлар эдингиз? («Алпомиш» достони асосида).

29. Маънавияти юқори бўлган Отабек Кумуш ўлимида айбдорми? (Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи асосида). 

30. Навоий орзусидаги инсоний меҳр-оқибат ва саховат бугунги кунда рўёбга чиқди деб ўйлайсизми? (Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достони асосида)

31. Нодиранинг «Эҳтиёж азиз кишини хор қилади» деган фалсафий фикрига муносабатингизни билдиринг (Нодиранинг «Қилма зинҳор эҳтиёж» ғазали асосида).

32. Кулги умрни узайтирадими? (С.Аҳмад, Ғ.Ғулом, Ш.Бошбеков асарлари асосида)

33. Миртемир шеърлари туғилган ўлкасига муҳаббат ифодасими?

34. Биз Она табиат гўзалликларини асрай оляпмизми? (Ўзбек адабиётидаги табиат лирикаси асосида).

35. «Қутадғу билиг» достонида шоир асар марказига Кунтуғди тимсолини қўйишини қандай баҳолайсиз? (Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» достони асосида).

36. Оҳу – эркка талпинган инсоннинг рамзий тимсолими? (Фурқатнинг «Сайдинг қўя бер, сайёд» мусаддаси асосида).

37. Отага тик боқма...(«Мирзо Улуғбек», «Улуғбек хазинаси» асарлари асосида).

38. Абай «Қора сўз»ининг қиммати унинг фалсафийлигидами?

39. Сизнингча, миллий урф-одатларнинг янгича тус олгани маъқулми ёки уларнинг асл ҳолича қолгани дурустми? (А.Қодирий романлари асосида)

40. Сизнингча, бахт нима? Далиллар асосида ўз фикрингизни ёзинг.

, 2018-05-04, 19:23
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.