26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тест билимдонлари аниқланди

ЖҚВ ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳамда ЖҚВ таълим бошқармасининг ташаббуси билан 107-сонли Ю. Сарёмий номидаги лицей мактабида вилоятимиздаги ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг 10-синф ўқувчилари ўртасида “Тест билимдони” кўрик танлови ўтди. 11-маротаба ўтказилаётган ушбу танловда вилоятимиздан 80 га яқин мактабдан сал кам 800 нафар ўқувчи қатнашди.

Танловни ўтказишдан мақсад – Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи ҳамда Қозоғистон халқига йўллаган “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари” Мактубидаги “Одам капитали – янгиланиш гарови” вазифасини амалга ошириш орқали мактаб битирувчиларини ҚР таълим соҳасида рақобатбардош шахс сифатида шакллантириш эди. Шунингдек, ўқувчиларнинг жамоат ишларида фаоллигини ошириш ҳамда ўзбек тилида таълим оладиган ўқувчиларнинг ЯМТ янги шакли бўйича тайёргарлигини оширишдан иборат.

Тадбирни вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадриддин Нишонқулов очиб, “Тест билимдони” иштирокчиларига омад тилади.

Ўқувчилар тест синовларини топшириб бўлгач, улар учун вилоят ўзбек драма театрида “Сохта бемор” спектакли намойиш этилди. Шунингдек, “Муваффақият калити: ўсмирлар учун етти имконият”, “Илм-фан ва технологияларнинг замонавий муаммолари” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра биринчи ўрин 132 балл тўплаган Шимкент шахридаги 107-сонли Ю. Сарёмий номли лицей мактаби ўқувчиси Мафтуна Зиҳриллаевага насиб этди. Иккинчи ўринни Туркистон шаҳридаги Иззатуллаев номли мактаб ўқувчиси Сарвиноз Аминжонова, учинчи ўринни Кентов шаҳридаги Маҳмуд Қошғарий номли мактаб ўқувчиси Физулий Эрматов эгалладилар.

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-05-04, 19:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.