26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондаги турнир – олтмишинчи

«Оңтүстік Қазақстан» газетасининг соврини учун қозоқча кураш бўйича вилоят турнири ниҳоясига етди 

Анъанавий, 1958 йилдан буён ташкил этиб келинаётган турнирни ўтказиш навбати Туркистонга келди. Тадбир иштирокчиларини шаҳар ҳокими Т. Мусаев, маслаҳат котиби Ғ. Сарсенбаевлар муборакбод этиб, беллашувда вилоятимиздаги барча шаҳар ҳамда туманлардан олтита вазн тоифасида полвонлар қатнашдилар. 

Туркистондаги «Балуан шолақ» ёпиқ ўйингоҳида эрталабдан бошланган ку­раш кечгача давом этди. 60 кг. вазнда шим­кентлик А. Ўскенбаев, 66 кг. вазнда тур­­­­­­кистонлик Д. Ҳамза, 74 кг. вазн­­­да бай­­­­­­­­дибеклик Қ. Тўленбай, 82 кг. вазн­да ўр­­­­­­­­­­­да­­­­­­­­басилик А. Сахан, 90 кг. вазнда чор­да­­­­ралик Е. Музаппаров, 90 кг.дан зиёд вазн­­­­­­­­да туркистонлик Е. Нуржановлар ол­­тин медаль билан тақдирланиб, чемпион бўл­­­­­­­­­­­­дилар.

Томошабинлар орзиқиб кутган «туя пол­­­­вон» беллашувида чордаралик Е. Му­­­­­­­зап­­­­­паров ғолиб чиқиб, бош соврин – ен­­­­гил автомашина билан тақдирланди. Ав­­­­томашина калитини полвонга шаҳар ҳо­­­­­кими Т. Мусаев ва «Оңтүстік Қазақстан» га­­­­­­­­­­­­­­зетаси бош муҳаррири А. Балажан тақ­дим этишди. Барча ғолибларга пул муко­­­фот­­­­лари, медаль ва фахрий ёрлиқлар тақ­дим этилди. Шунингдек, уларга “Туркистон” ҳамда “Қозоқча кураш тарихи” китоблари ҳам топширилди. 

А. Балажан турнирни ташкил этишда яқиндан кўмак кўрсатган шаҳар ҳокими Т. Му­­­­­­саевга миннатдорчилик билдириб, ке­­­ласи йилги анъанавий турнир Кентов шаҳрида ўтишини маълум қилди, шу муно­сабат билан турнир эстафетаси рамзини Туркистон шаҳри ҳокими Т. Мусаев танта­­­­нали равишда Кентов шаҳри ҳокими А. Мақулбаевга топширди.

Турнирда вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов ҳамда «Жанубий Қозоғистон» газетаси бош муҳаррири А. Сот­­­волдиев­­­­лар иштирок этиб, спорт­чиларга омад тилашди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-05, 10:41 811
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.