26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёдгорлик пойида

Чўрноқ қишлоғи марказидаги йўл ёқасига Совет Итти­­фоқи Қаҳ­рамони Қурбонбой Ирисбеков хотира­сига 1980 йили "Ленинизм" колхози раиси Тўхтамурод Ўтенов ташаббуси билан улкан ёдгорлик ўрнатилган. Хайрли анъанага кўра ҳар йили Ғалаба байрами арафасида қаҳрамонни хотирлаб, мактаб ўқувчилари, унинг яқинлари, қариндошлари, ҳамқиш­лоқлари ушбу ёдгорлик пойига келиб, таъзим ила бош эгадилар. Бу – бугунги осойишта ҳаётимиз учун уруш йилларида ҳаётини қурбон қилган Қурбонбой қаҳрамон руҳи покларига эҳтиром белгиси. 

Ғалаба байрами арафасида қаҳра­­­­­­­­­моннинг яқин қариндошлари – «Тур­кистон – насос» МЧБ раҳбари Қаҳрамон Ирисбеков, фахрий устоз Қурбонбой Ирисбеков, меҳнат фаҳрийси Тўлқин Са­идмуродов, Э. Иззатуллаев номли мактаб директори Дадахон Жалиловлар ёдгорлик ёнида Қуръон тило­ват қи­либ, қаҳрамоннинг руҳи покларига ба­­­ғиш­­ладилар. Бундан 75 йил муқаддам, 1943 йили 23 ёшдаги Қурбонбой Ирис­беков Украинанинг Днепр дарёсини кечиб ўтиш чоғида мардларча ҳалок бўлган СССР ҳукумати қарорига биноан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони унга ўлимидан сўнг берилди. 

Бир неча йил муқаддам Қурбонбой Ирисбеков ва Тўлқин Саидмуродовлар у дафн этилган Киев вилояти Васильков туманида бўлиб, қабрини зиёрат қил­дилар. Украиналик қардошлар туркис­тонликларни ҳурмат билан кутиб олиш­ди. Мардлар иши, жасорати ҳеч қачон унутилмайди. Уруш қаҳрамонларининг мардлиги бугунги ёш авлод учун Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш ва эъзозлаш намунаси бўлиб қолаверади.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-05, 10:48 665
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.